12 136.570 so‘m

decrease

-0.530

14 318.730 so‘m

increase

11.520

157.700 so‘m

decrease

-0.830

12 136.570 so‘m

decrease

-0.530

7 соат аввал
Бозор
23

Warner Bros. Discovery Paramount томонидан 110 млрд долларга сотиб олинмоқда

Paramount Skydance 110 млрд долларлик нақд пул битими орқали Warner Брос. Discovery’ни сотиб олмоқда. 

Битим натижасида DC, “Гарри Поттер”, “Узуклар ҳукмдори” ва “Тахтлар ўйини” каби машҳур франшизалар янги эгалар қўлига ўтади. 

Ойлар давом этган савдо урушида Netflix четга чиқди ва Голливуддаги энг йирик медиа бирлашувлардан-бири юз бермоқда.

Warner Bros. Discovery Paramount томонидан 110 млрд долларга сотиб олинмоқда
Фото: AI/Pinkod.uz

Warner Bros. Discovery Inc. компанияси Paramount Skydance томонидан тахминан 110 млрд долларга нақд пул битими орқали сотиб олинишига розилик билдирди. Бу ҳолат Netflix билан ойлар давом этган савдо урушига нуқта қўйди.

Жума куни эълон қилинган келишув Warner Bros. Discovery акциядорларига ҳар бир акция учун 31 доллардан нақд пул тўлашни назарда тутади. 

Бу битим орқасида ойлар давом этган кескин савдо уруши ётади. Netflix 2025 йил декабрь ойида Warner Bros. Pictures, HBO ва Max streaming хизматини 82,7 млрд долларга сотиб олишга келишган эди. Бироқ Paramount Skydance янада юқори таклиф билан чиқди ва Netflix рақобатдан чиқиб кетди.

“Биз доим интизомли бўлганмиз ва Paramount Skydance’нинг сўнгги таклифига мувофиқ нархда келишув молиявий жиҳатдан фойдали эмас, шунинг учун биз ушбу таклифга мослаштирмасликни танлаймиз”, – деган Netflix бош ижрочи директорлари Тед Сарандос ва Грег Петерс. 

Paramount Skydance таклифи Warner Bros. Discovery’нинг бутун портфелини қамраб олади. Бу фақат студия ва стриминг бизнеси эмас, балки CNN, TBS ва TNT каби анъанавий (linear) телеканалларни ҳам ўз ичига олади.

Шунингдек компания Netflix’нинг 2,8 млрд долларлик шартномани бекор қилиш тўловини ҳам қоплашни ўз зиммасига олди.

Келишув натижасида Эллисонлар оиласи (Paramount раҳбари Давид Эллисон ва унинг миллиардер отаси Ларри Эллисон) Голливуд тарихидаги энг йирик контент кутубхоналаридан бирига эга бўлган бирлашган медиа империяни назорат қилиш имкониятига эга бўлади.

Оила эндиликда назорат қилиши кутилаётган компания ва машур фильм ҳамда франшизалар:

Молиявий томондан эса битим катта юкни англатади. Warner Bros. Discovery 2025 йилни 33,5 млрд доллар ялпи қарз (29 млрд доллар соф қарз) билан якунлади. 

Paramount Skydance эса битимни молиялаштириш учун 57,5 млрд доллар миқдорида янги қарз жалб қилган. Ёпилишдан сўнг бирлашган компаниянинг умумий қарзи 90 млрд доллардан ошиши кутилмоқда.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+