11 987.160 so‘m

increase

13.680

13 393.250 so‘m

decrease

-43.390

146.290 so‘m

decrease

-0.300

11 987.160 so‘m

increase

13.680

19 дақиқа аввал
Иқтисодиёт
74

Реклама қонунчилигини бузган 12 нафар блогер жавобгарликка тортилди

Рақобат қўмитаси 110 нафар блогернинг саҳифаларидаги рекламаларни ҳар куни текширмоқда. Мониторингда 12 нафар блогер қонунга зид реклама жойлаштиргани аниқланиб, уларга маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланган. Хонандалар, актёрлар ва спортчиларнинг реклама чиқишлари ҳам мунтазам кузатиб борилмоқда.

Реклама қонунчилигини бузган 12 нафар блогер жавобгарликка тортилди

Рақобат қўмитаси 110 нафар блогернинг ижтимоий тармоқлардаги рекламаларини ҳар куни кузатиб бормоқда. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.

Мониторинг давомида уларнинг 12 нафари қонунчиликка зид реклама жойлаштиргани аниқланиб, маъмурий жавобгарликка тортилган. Қўмита хонандалар, актёрлар ва спортчиларнинг реклама чиқишларини ҳам текширмоқда.

Қўмита маълумотига кўра, мониторинг учун ижтимоий тармоқларда фаолият юритаётган 110 нафар блогер рўйхати шакллантирилган. Уларнинг саҳифаларидаги реклама материаллари “Реклама тўғрисида”ги қонун талабларига мувофиқлиги юзасидан ўрганилмоқда.

Аниқланган қонунбузилишлар бўйича 12 нафар блогерга маъмурий жавобгарлик чоралари қўлланган. Хабарда уларнинг исмлари, қайси рекламалар қонунга зид деб топилгани ва қўлланган жазо тафсилотлари очиқланмаган.

Бундан ташқари, кенг жамоатчиликка танилган хонандалар, актёр ва актрисалар ҳамда спортчиларнинг алоҳида рўйхати тузилган. Уларнинг ижтимоий тармоқлардаги рекламага оид чиқишлари ҳам мунтазам кузатиб борилмоқда.

Қўмита реклама берувчилар, уни тайёрловчилар ва тарқатувчиларни, жумладан, блогерлар ҳамда машҳур шахсларни қонун талабларига риоя этишга чақирди. Хусусан, рекламада истеъмолчини чалғитадиган ёки товар ва хизматлар ҳақида нотўғри тасаввур уйғотадиган ахборотни тарқатмаслик зарурлиги таъкидланди.

Рақобат қўмитаси ижтимоий тармоқлардаги рекламалар устидан мониторингни кучайтиришини билдирди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+