Миллиондан миллиардгача: дунёнинг энг бой одамлари илк $1 миллионини нимага сарфлаган?
Бугунги кунда дунёда 3028 нафар миллиардер бор ва уларнинг 813 нафари АҚШда истиқомат қилади.
Кўпчилик учун бу улкан бойликка олиб борган йўл биринчи миллион долларни қандай инвестиция қилиш қарори билан бошланган.
Кимдир бор будини ўзи ишонган ғояга тиккан, кимдир эса кутилмаган имкониятни пайқаган. Батафсил:

Дунёдаги миллиардерлар сони мисли кўрилмаган даражага етди. Ҳозирда уларнинг сони тахминан 3 028 кишини ташкил этади ва улардан 813 нафари Қўшма Штатларни ўз уйи деб билади. Миллиардер мақомига эришиш йўли кузатиш учун жуда қизиқ ва кўпинча у ҳал қилувчи бир лаҳзадан бошланади. Катта миқдордаги биринчи пулни қандай инвестиция қилиш улкан бойликка эришиш йўлини белгилаб бериши мумкин, ёки бир ғоя глобал империяга айланиб кетиши мумкин.
Қуйида GOBankingRating маълумотлари асосида дунёнинг энг бой миллиардерлари ва уларнинг биринчи 1 миллион долларини қандай сарфлаганликларига эътибор қаратиш орқали уларнинг таваккал қилишлари ва стратегик қарашларидан олинадиган сабоқлар келтирилган.
Илон Маск

Соф бойлиги: 450 миллиард доллар
Пул сабоғи: Ўз мақсадингизга қайта сармоя киритинг. Дунёни ўзгартиришига ишонган ғояларингизга борингизни тикинг.
Илон Маск 2025 йилда Ҳукумат Самарадорлиги Департаменти (DOGE) ва унинг ҳукумат харажатлари, исрофгарчилик ва фирибгарликни камайтириш режасига раҳбарлик қилгани ва кейин кутилмаганда ундан воз кечгани билан сарлавҳаларни эгаллади. Шунга қарамай, Маск бу баҳсли вазифани ўз зиммасига олишдан олдин ҳам X, Tesla ва SpaceX каби бир нечта компанияларни бошқарган. У қисман ўзининг инновацион ғоялари туфайли дунёнинг энг бой одамига айланди.
Маск ўзининг биринчи бизнеси – Zip2’ни укаси билан бошлаган ва уни 1999 йилда Cомпақъга 307 миллион долларга сотган. Маск ушбу сотувдан 22 миллион доллар фойда олган. Муддатидан олдин нафақага чиқиш ёки қимматбаҳо нарсаларни сотиб олиш ўрнига, бу пулларни PayPal, Tesla ва SpaceX каби бошқа компанияларни ташкил этиш ёки уларга сармоя киритишга йўналтирган.
Ларри Эллисон

Соф бойлиги: 285 миллиард доллар
Пул сабоғи: Ностандарт фикрланг ва бизнесдаги бошқалар қилаётган ишни такрорламанг.
Ларри Эллисон университет дипломи бўлмаса-да, Oracle Corporation – дастурий таъминот ва булутли муҳандислик тизимларига ихтисослашган технология компанияси асосчиларидан бири сифатида ўзининг улкан империясини яратди ва унинг 40% акцияларига эгалик қилади. У қаттиқ музокаралар олиб борадиган, таваккал қиладиган ва мавжуд тартибга қарши чиқувчи технология кашшофи сифатида танилган.
У 70 йилларда компанияни йўлга қўйишга ёрдам берган ва дастлабки фойдасини Ораcлеъни ривожлантириш ҳамда кўчмас мулкка сармоя киритиш учун ишлатган. Эллисон дунё бўйлаб бир нечта ҳайратланарли мулкларга эга ва ўз бизнесини ривожлантириш билан бирга биринчи бир неча миллионини яхта пойгалари каби дабдабали хоббиларга сарфлаган.
Жефф Безос

Соф бойлиги: 265 миллиард доллар
Пул сабоғи: Мақсадли равишда диверсификация қилинг ва бойлигингизни шунчаки сақламанг — келажакдаги империялар учун уруғ экинг.
Жефф Безос 1994 йилда Аmazon’ни ўз гаражида бошлагани ва уни бугунги онлайн савдо гигантига айлантиргани кўпчиликка маълум. Аммо у ўз ғояси билан улкан муваффақиятга эришишдан олдин, эҳтимол сиз билмаган бир ишни қилган: 1998 йилда Гооглеъга 250 000 доллар сармоя киритиб, кейинчалик 3,3 миллион доллар даромад олган.
У пулларини қиммат харидларга совуриш ўрнига, Amazon’ни кенгайтиришга сармоя киритди ва Google ҳали оммага тақдим этилишидан олдин уни яширинча молиявий қўллаб-қувватлади. Ўшандан бери у фаолияти энг кўп кузатиладиган инвесторлардан бирига айланди ва ўзи қатъий амал қиладиган стратегияга эга: турлича портфель, узоқ муддатли сармоя ва ўзи ишонган лойиҳаларга пул тикиш.
Ларри Пейж

Соф бойлиги: 248 миллиард доллар
Пул сабоғи: Агар даврдан олдинда бўлсангиз, олдинга интилишда давом этинг. Инновация нафақат фойдали, балки кучлидир ҳам.
Ларри Пейж Google ортидаги даҳолардан биридир. Безос каби инвесторлардан дастлабки сармоялар келганда, Пейж бу пулларни компания инфратузилмаси, офиси ва иқтидорли ходимларни ёллашга йўналтирди. Айнан шу нарса Google’нинг жадал ривожланишига замин яратди.
Сергей Брин

Соф бойлиги: 232 миллиард доллар
Пул сабоғи: Сиз каби фикрлайдиган одамлар билан ҳамкорлик қилинг ва дадил ғояларга биргаликда сармоя киритинг.
Google’ни яратишда саҳна ортида турган яна бир даҳо Сергей Брин бўлиб, у Пейж билан Стенфорд университетида аспирантурада танишган. Бу икки дўст ҳозирда дунёнинг энг йирик қидирув тизимини яратиш учун бирга ишлади ва дастлабки даромадларини ҳам Гооглеъни стратегик ривожлантиришга биргаликда сарфлади.
Марк Цукерберг

Соф бойлиги: 216 миллиард доллар
Пул сабоғи: Ишлаётган нарсани ривожлантиринг. Агар қўлингизда ривожланиб бораётган нарса бўлса, уни қўллаб-қувватланг, ундан қочманг.
WhatsApp, Instagram ва Мессенгеръга ҳам эгалик қилувчи Facebook (ҳозирги Meta) асосчиси ва раҳбари Марк Сукерберг атиги 23 ёшида ўз меҳнати билан миллиардерга айланди. У ўз бойлигини Meta акциялари ва сунъий интеллектга киритилган сармоялар эвазига топган. Гарчи у биринчи миллионини Фаcебоокънинг ўзига қайта сармоя қилгани тахмин қилинса-да, баъзи маълумотларга кўра, бойлигининг бир қисмини автомобиллар ва кўчмас мулкка ҳам сарфлаган.
Бернар Арно ва оиласи

Соф бойлиги: 204 миллиард доллар
Пул сабоғи: Стратегик харидлар (қўшиб олишлар) муҳим аҳамиятга эга.
Ҳашаматли буюмлар (люкс) соҳасида ҳеч ким Бернар Арно билан беллаша олмайди. Француз тадбиркори LVMH компанияси раиси ва бош директори бўлиб, Louis Vuitton каби 75 та косметика ва мода брендларини назорат қилади. Арно ўз бойлигини Louis Vuitton ва Moët Hennessy компанияларининг кутилмаган бирлашувини моҳирлик билан амалга ошириб тўплаган.
Арно ҳозирда оиласи билан дунёнинг тўққизинчи энг бой одами саналади. У мода оламида ҳукмронлик қилиш учун дастлабки молиявий имкониятлардан унумли фойдаланган. У отасининг қурилиш компаниясини мерос қилиб олди, уни сотди ва пулни ҳашаматли мода соҳасига кириш учун ишлатди. 1985 йилда у Christian Dior брендини сотиб олди ва LVMH империясини яратиш учун ундан трамплин (таянч нуқта) сифатида фойдаланди.
Стив Балмер
Соф бойлиги: 176 миллиард доллар
Пул сабоғи: Садоқат ўз самарасини беради. Тўғри жойда вақт ўтиши билан капитал яратиш тезкор ғалабалардан устун туриши мумкин.
Стив Балмер Миcрософтъдаги фаолиятини Билл Гейтснинг ёрдамчиси сифатида бошлаган ва 1980 йилда компаниянинг 24-ходимига айланган. Унинг бошланғич маоши 40 000 доллар ва қўшимча равишда компаниянинг 9% улуши эди.
Балмер мансаб пиллапояларидан кўтарилиб, президент ва бош директор лавозимларигача етиб борди. У асосий бойлигини Microsoft акциялари ортидан топди, аммо 2014 йилда бу сердаромад ишни тарк этди. Ўша йили у нафақага чиққач, Лос-Анжелес Клипперс (Los Angeles Clippers) баскетбол жамоасини сотиб олди.
Бундай йирик харидга қарамай, Балмер жуда камтарона ҳаёт кечиради. Унинг на дизайнерлар либослари, на шахсий суперяхтаси бор. У ҳамон оиласи билан вояга етган тўрт хонали уйида яшайди ва меҳмонхона минибаридаги ичимликлар нархи қимматлигидан нолиши мумкин.
Уоррен Баффетт

Соф бойлиги: 152 миллиард доллар
Пул сабоғи: Сабр-тоқат, интизом ва узоқ муддатли сармоя ғалаба қозонади.
Уоррен Баффетт сайёрамиздаги энг бадавлат кишилардан бири бўлса-да, дабдабани ёқтирмайди. У ўзининг тежамкор ҳаёт тарзи ва уни дунёнинг энг бой 10 кишиси қаторига қўшган ўткир инвесторлик қобилияти билан машҳур.
Баффетт Буюк Депрессия даврида туғилган ва атиги 11 ёшидан акцияларга пул тикишни бошлаган. 30 ёшида у аҳволи оғир бўлган Berkshire Hathaway тўқимачилик компаниясини сотиб олиб, миллионерга айланди. Кейинчалик у бу компанияни молиявий гигантга айлантирди ва ҳозиргача унга раҳбарлик қилиб келади.
Баффетт бойлигини ақлли сармоялар ортидан топган. 1961 йилда у шамол тегирмони ишлаб чиқарувчи Демпстер компаниясига 1 миллион доллар сармоя киритган. Икки йил ўтгач, у компанияни деярли уч баравар қимматроққа сотган.









