12 578.210 so‘m

decrease

-79.980

14 633.490 so‘m

decrease

-38.620

160.310 so‘m

decrease

-1.130

12 578.210 so‘m

decrease

-79.980

2 соат аввал
Бозор

Крипто-активларнинг умумий бозор қиймати илк бор $4 трлндан ошди

Мазкур ўсиш АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан илгари сурилган ва яқинда имзоланган GENIUS номли крипто қонуни ортидан юз берди. Мутахассисларга кўра, Bitcoin нархи сентябрь ойидаёқ $140 000 га етиши мумкин.

Крипто-активларнинг умумий бозор қиймати илк бор $4 трлндан ошди
Фото: AI / Pinkod.uz

Крипто-активларнинг умумий бозор қиймати илк бор $4 трлндан ошди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди

Мазкур кўрсаткич алткоинлардаги кескин ўсиш ва АҚШда секторни тартибга солувчи қонунчилик ташаббуслари фонида юзага келди.

Инфографика: Blomberg

Copper компанияси Bitcoin нархи сезиларли ошишини кутмоқда:

“Bitcoin’нинг $150 000 га етиши энди тобора муқаррар кўринмоқда. Агар ҳозирги ҳажмдаги капитал оқими давом этса, сентябрь ойидаёқ Bitcoin $140 000 даражасини босиб ўтиши мумкин”.

Deribit маълумотларига кўра, инвесторлар август ойида $130,000 даражасидаги Bitcoin опционларига фаол тарзда гаров тикмоқда. Бу нархларнинг яқин ҳафталарда яна кўтарилиши кутилаётганидан далолат беради.

Citigroup таҳлилчиларига кўра, бугунги кунда $265 миллиардлик бу бозор 2030 йилга бориб $3.7 триллионга етиши мумкин.

Сўнгги ўсиш босқичида Bitcoin’дан кўра алткоинлар етакчилик қилмоқда. Ethereum бу ҳафта 20 фоизга ошди, Uniswap жума куни 24 фоизга кўтарилди, Solana эса 6.5 фоизгача фойда кўрсатди.

Мазкур тарихий ўсиш АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан илгари сурилган ва яқинда имзоланган GENIUS номли крипто қонуни ортидан юз берди. “Крипто ҳафталиги” деб номланган давр мобайнида қабул қилинган ушбу қонун республикачилар томонидан қўллаб-қувватланган бўлиб, доллар билан боғланган барқарор криптовалюталарга федерал ва штат даражасида назорат ўрнатишни кўзда тутади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+