12 195.500 so‘m

increase

15.630

14 049.220 so‘m

decrease

-30.710

149.710 so‘m

increase

1.190

12 195.500 so‘m

increase

15.630

8 соат аввал
Технология
25

Instagram янги пуллик обуна — Instagram Plus’ни синовдан ўтказмоқда

Meta маълумотига кўра, хизмат ҳозирча Мексика, Япония ва Филиппинда тест қилинмоқда ва нархи ойига тахминан $1–$2,2 атрофида. Обуна ҳикояларни муаллифга билдирмасдан кўриш, Story’ни 24 соатга узайтириш ҳамда аудиторияни чексиз рўйхатлар орқали бошқариш каби янги функцияларни таклиф қилади.

Instagram янги пуллик обуна — Instagram Plus’ни синовдан ўтказмоқда
Фото: AI/Pinkod.uz

Instagram ўзининг Instagram Plus номли пуллик обуна хизматини синовдан ўтказишни бошлади. Бу ҳақда TechCrunch нашри Meta компаниясининг расмий хатига таяниб хабар берди.

Компания қайси давлатларда синов ўтказилаётганини расман очиқламаган. Бироқ ижтимоий тармоқларда тарқалган маълумотларга кўра, хизмат ҳозирча Мексика, Япония ва Филиппинда тест қилинмоқда. Нархлар мамлакатга қараб фарқланади: Мексикада — ойига 39 песо (тахминан $2,2), Японияда — 319 иена (тахминан $2), Филиппинда эса 65 песо (тахминан $1,07) этиб белгиланган.

Instagram Plus обунаси бир қатор янги функцияларни тақдим этади. Масалан, фойдаланувчилар ҳикояларни муаллифга билдирмасдан кўриш, шунингдек, ўз Story’ларини нечта фойдаланувчи қайта кўрганини кузатиш имкониятига эга бўлади. 

Бундан ташқари, обуначилар “Яқин дўстлар” рўйхатидан ташқари чексиз аудитория рўйхатлари яратишлари мумкин. Бу эса контентни фақат умумий аудиторияга ёки битта ёпиқ гуруҳга эмас, балки турли гуруҳларга бўлиб улашиш имконини беради.

Янги функциялар орасида Story’ни яна 24 соатга узайтириш, ҳафтасига бир марта ҳикояни ажратиб кўрсатиш орқали уни обуначилар учун ҳикоялар панелининг юқори қисмида чиқариш имконияти ҳам мавжуд.

Шунингдек, фойдаланувчилар бошқаларнинг ҳикояларига анимацияли “Superlike” юборишлари ҳамда Story кўрганлар рўйхатида маълум бир фойдаланувчини тез қидириш функциясидан фойдаланишлари мумкин.

Таъкидланишича, Instagram Plus обунаси Meta Verified хизматидан алоҳида ҳисобланади. Meta Verified асосан контент яратувчилар ва бизнес саҳифаларига мўлжалланган бўлса, Instagram Plus оддий фойдаланувчилар учун ишлаб чиқилган

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+