12 831.810 so‘m

decrease

-25.540

14 606.450 so‘m

decrease

-66.360

163.750 so‘m

increase

0.300

12 831.810 so‘m

decrease

-25.540

4 кун аввал
Иқтисодиёт

1 августдан бошлаб жарималар миқдори ҳам кўтарилади

Бунга, базавий ҳисоблаш миқдорининг 375 минг сўмдан 412 минг сўмга кўтарилиши сабаб бўлади. 

 

Масалан, ҳайдовчи белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 20 дан 40 километргача оширса, 1 августдан бошлаб жарима 1 млн 875 минг сўм ўрнига 2 млн 60 минг сўмни ташкил этади.

1 августдан бошлаб жарималар миқдори ҳам кўтарилади
Фото: AI / Pinkod.uz

Ўзбекистон Республикаси Президентининг иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар миқдорини ошириш тўғрисидаги фармони қабул қилинди. 

Мазкур фармонга кўра, 2025 йил 1 июлдан бошлаб пенсиялар, ижтимоий нафақалар, кам таъминланган оилаларга тўланадиган болалар нафақаси ва моддий ёрдам тўловлари 10 фоизга оширилади.

2025 йил 1 августдан эса бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, талабалар ва ўқувчиларнинг стипендиялари ҳам 10 фоизга кўтарилади.

Шунингдек, ушбу фармон билан базавий миқдорлар ҳам ўзгаради. 1 июлдан бошлаб пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори ойига 471 000 сўм этиб белгиланади. 1 августдан бошлаб эса меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 1 271 000 сўм, базавий ҳисоблаш миқдори эса 412 000 сўмни ташкил этади (аввал 375 000 сўм эди).

Бу ўзгаришлар айрим жарима миқдорларига ҳам бевосита таъсир қилади. Масалан, 2025 йил 1 августдан бошлаб ҳайдовчиларнинг белгиланган тезликни ошириши учун жарималар қуйидагича бўлади:

  • Тезликни соатига 20 км гача оширгани учун — 412 000 сўм (айни вақтда 375 000 сўм);
  • Тезликни 20–40 км оралиғида оширгани учун — 2 060 000 сўм (айни вақтда 1 875 000 сўм);
  • Тезликни 40–60 км оралиғида оширгани учун — 3 708 000 сўм (айни вақтда 3 375 000 сўм);
  • Тезликни 60 км дан ортиқ оширгани учун — 6 180 000 сўм (айни вақтда 5 625 000 сўм).

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+