12 275.580 so‘m

decrease

-11.730

14 591.980 so‘m

decrease

-52.040

159.090 so‘m

increase

0.260

12 275.580 so‘m

decrease

-11.730

6 соат аввал
Бозор
16

Zootopia 2 жаҳон кассасида 1,8 млрд долларлик натижа қайд этди

Zootopia 2 2025 йил ноябрдаги премьерасидан бери кинотеатрларда етакчи ўринларни эгаллаб келмоқда. Фильм жаҳон кассасида 1,8 миллиард доллардан ортиқ даромад йиғиб, энг кўп даромад келтирган Америка анимацион филми сифатида рекорд ўрнатди. АҚШ бозорида эса у “Ўйинчоқлар тарихи 3” фильмини ортда қолдиришга муваффақ бўлди.

Zootopia 2 жаҳон кассасида 1,8 млрд долларлик натижа қайд этди
Фото: AI/Pinkod.uz

Zootopia 2 кинопрокатда юқори натижаларни қайд этишда давом этмоқда. 2016 йилда экранларга чиққан машҳур анимацион фильмнинг давоми бўлган Zootopia 2 2025 йил ноябрь ойидаги премьерасидан буён кинотеатрларда етакчи ўринларни эгаллаб келмоқда. Фильм жаҳон кассасида 1,8 миллиард доллардан ортиқ даромад тўплаб, дунё бўйича энг кўп даромад келтирган Америка анимацион фильми сифатида рекорд ўрнатди.

Шу билан бирга, Ne Zha 2 фильми (2,25 миллиард доллар) ҳозирча умумий рейтингда етакчиликни сақлаб қолмоқда. Бироқ Zootopia 2 АҚШ ички бозорида Disney ва Pixar студияларининг бир қатор машҳур лойиҳаларини ортда қолдиришга муваффақ бўлмоқда.

Фильмнинг навбатдаги ютуғи — АҚШ кассасида Toy Story 3 анимацион картинасидан ўзиб кетгани бўлди. Ҳар икки фильм ҳам 415 миллион доллар атрофида даромад кўрсаткичига эга бўлса-да, ҳозирги вақтда Zootopia 2 150 минг долларга кўпроқ йиғгани қайд этилмоқда.

Эндиликда фильмнинг навбатдаги мақсади Disney’нинг классик анимацион асари — The Lion King бўлиб, у АҚШ бозорида 423 миллион доллар даромад билан турибди. Шунга қарамай, Zootopia 2нинг мамлакат ичида энг юқори даромад қилган анимацион фильмга айланиш эҳтимоли паст. Ушбу рекорд 2024 йилда чиққан Inside Out 2 фильмига тегишли бўлиб, у 652 миллион доллар даромад тўплаган.

Zootopia ва Zootopia 2 филмларининг кассадаги ҳамда танқидчилар орасидаги муваффақияти сабабли, учинчи қисм суратга олиниши эҳтимоли юқори баҳоланмоқда. Zootopia 2нинг прокатдаги юриши ҳануз давом этаётган бўлса-да, у аллақачон жаҳон миқёсида энг кўп даромад келтирган Америка анимацион фильми сифатида эътироф этилмоқда.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+