12 025.330 so‘m

decrease

-31.990

14 162.230 so‘m

decrease

-30.440

155.250 so‘m

increase

0.090

12 025.330 so‘m

decrease

-31.990

1 кун аввал
Бозор
50

Zootopia 2 дунё ва Ўзбекистонда касса рекордларини янгилади

Zootopia 2 анимацион филми қисқа вақт ичида мисли кўрилмаган муваффақиятга эришди. Мультфильм бутун дунё бўйлаб $1,4 млрддан ортиқ даромад йиғди. Ўзбекистонда эса 4 ҳафталик намойиш давомида 10 млрд сўмлик касса йиғими билан анимацион фильмлар орасида рекорд ўрнатди.

Zootopia 2 дунё ва Ўзбекистонда касса рекордларини янгилади

Zootopia 2 анимацион филми 2025 йил декабрь ойининг охирига келиб бутун дунё бўйлаб $1,42 млрд (1,4 миллиард доллар) даромад йиғди. Фильм АҚШда 2025 йил 26 ноябрь куни намойишга чиқарилган.

Кассадаги даромадлар тақсимоти

2025 йил 28 декабрь ҳолатига кўра, фильмнинг умумий касса тушуми қуйидагича тақсимланган:

  • Шимолий Америка (ички бозор): $322 млн
  • Халқаро бозор: $1,099 млрд
  • Бутун дунё бўйича жами: $1,422 млрд

Мазкур натижа Zootopia 2’ни 2025 йилнинг иккинчи энг кўп даромад келтирган филми, шунингдек, барча даврларнинг энг юқори даромад қилган 17-фильмига айлантирди. Фильм халқаро бозорда ҳам улкан муваффақият қозониб, 2025 йилда халқаро кассада $1 млрд чегарасидан ошган илк фильм бўлди. Энг йирик хорижий бозорлар қаторига Хитой, Франция ва Япония киради.

Ўзбекистондаги рекорд натижа

Zooopia  2 нафақат глобал миқёсда, балки Ўзбекистон кинобо­зорида ҳам катта муваффақият қайд этди. Мультфильм 4 ҳафталик намойиш давомида 10 млрд сўмлик касса йиғими чегарасидан ошиб, мамлакатдаги анимацион фильмлар орасида рекорд ўрнатди.

Маълумотларга кўра, фильмни 43 992 нафар томошабин кинотеатрларда томоша қилган бўлиб, умумий даромад 10,6 млрд сўмни (тахминан $880 минг) ташкил этди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+