12 025.220 so‘m

increase

34.690

13 969.700 so‘m

increase

10.320

149.360 so‘m

decrease

-1.350

12 025.220 so‘m

increase

34.690

31 май, 12:50
Солиқ
424

Йил бошидан бери аҳолига қайтарилган кешбек ҳажми 400 миллиард сўмдан ошди

Январь-апрель ойларида 5,4 миллион фойдаланувчи Солиқ мобил иловаси орқали 472,6 миллионта чекни рўйхатдан ўтказган.

Йил бошидан бери аҳолига қайтарилган кешбек ҳажми 400 миллиард сўмдан ошди
Фото: AI / Pinkod.uz

Давлат солиқ қўмитаси берган маълумотларга кўра, 2025 йилнинг дастлабки тўрт ойида аҳолига харидлар учун жами 412,6 миллиард сўм миқдорида кешбек тўлаб берилган. Фақатгина апрель ойининг ўзида эса 105,6 миллиард сўмлик кешбек қайтарилган.

Январь-апрель ойларида 5,4 миллион фойдаланувчи Солиқ мобил иловаси орқали 472,6 миллионта чекни рўйхатдан ўтказган. Улардан 112,2 миллион чек апрель ойида рўйхатдан ўтказилган.

Ҳудудлар кесимида кўрилганда, апрель ойида энг кўп кешбек Тошкент шаҳрига тўғри келган – 42,2 миллиард сўм. Ундан кейинги ўринларда Тошкент вилояти – 11 миллиард сўм, Самарқанд вилояти – 7,9 миллиард сўм, Фарғона вилояти – 7,2 миллиард сўм ва Андижон вилояти – 5,1 миллиард сўм қайд этилган.

Шунингдек, 2025 йилнинг дастлабки тўрт ойи якунларига кўра, кешбек маблағлари қуйидагича тақсимланган:

  • Тошкент шаҳри – 170,5 миллиард сўм
  • Тошкент вилояти – 41,2 миллиард сўм
  • Самарқанд вилояти – 33,8 миллиард сўм
  • Фарғона вилояти – 26,95 миллиард сўм
  • Андижон вилояти – 19,5 миллиард сўм

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+