11 802.190 so‘m

decrease

-7.630

13 527.670 so‘m

decrease

-41.810

139.870 so‘m

decrease

-0.810

11 802.190 so‘m

decrease

-7.630

2 соат аввал
Банк
78

Етти ойда банклар соф фойдаси 68 фоизга ошди, асосий ўсиш фоизлардан келмади

Ўзбекистон банклари 2026-йилнинг январь–июль ойларида 12,34 трлн сўм соф фойда олди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 5 трлн сўм ёки 68 фоизга кўп. Бироқ фойдадаги бундай тез ўсиш банкларнинг асосий бизнеси ҳисобланган фоиз маржасидаги ўсиш ҳисобига юз бермаган.

Етти ойда банклар соф фойдаси 68 фоизга ошди, асосий ўсиш фоизлардан келмади

Марказий банк маълумотларига кўра, етти ойда банкларнинг фоизли даромадлари 84,4 трлн сўмни ташкил қилган. 2025-йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 71,4 трлн сўм эди.

Фоизли харажатлар эса 49,8 трлн сўмдан 60,8 трлн сўмга ошган. Натижада соф фоиз маржаси 21,6 трлн сўмдан 23,6 трлн сўмга етган. Ўсиш 9,3 фоизни ташкил қилган.

Айни пайтда нофоиз даромадлар анча тез ўсган. Улар ўтган йилнинг январь–июлидаги 41,5 трлн сўмдан 61,5 трлн сўмга етган. Бу қарийб 20 трлн сўм ёки 48 фоизлик ўсиш.

Таққослаш учун, соф фоиз маржаси 2 трлн сўмга ошган бўлса, банкларнинг соф фойдаси қарийб 5 трлн сўмга кўпайган.

Бироқ нофоиз даромадларнинг барчаси соф фойдага айланмаган. Етти ойда банкларнинг нофоиз харажатлари 20,3 трлн сўмни ташкил қилган. Операцион харажатлар, захиралар ва солиқлар ҳам якуний натижага таъсир кўрсатган.

1-август ҳолатига банк тизими активлари 1 016,6 трлн сўмга етган. Банкларнинг капитал рентабеллиги ROE эса 14,8 фоизни ташкил қилган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+