12 591.570 so‘m

increase

91.560

14 545.780 so‘m

increase

74.520

153.820 so‘m

increase

1.860

12 591.570 so‘m

increase

91.560

15 июль, 16:58
Солиқ

Январь-май ойларида савдо соҳасидаги товар айланмаси $23,9 млрдни ташкил қилди

2025 йилнинг дастлабки беш ойида Ўзбекистон савдо соҳасида фаолият юритаётган корхоналар томонидан умумий 303,2 трлн сўмлик товар айланмаси амалга оширилди. Шу даврда савдо корхоналари томонидан жами 14,4 трлн сўмлик солиқ тўланди, 1,6 трлн сўмлик имтиёзлар қўлланилди. Энг кўп солиқ тўлаганлар орасида Korzinka ва Uzum Market бор. 

Январь-май ойларида савдо соҳасидаги товар айланмаси $23,9 млрдни ташкил қилди
Фото: AI / Pinkod.uz

2025 йилнинг январь-май ойларида савдо соҳасида фаолият юритаётган корхоналар томонидан амалга оширилган умумий товар айланмаси 303,2 трлн сўмга етди. Бу ҳақда Солиқ қўмитаси хабар берди

Марказий банкнинг амалдаги курси бўйича бу кўрсаткич тахминан 23,9 млрд АҚШ долларига тенг.

Давр давомида савдо соҳаси томонидан жами 14,4 трлн сўмлик солиқ тўланган бўлиб, уларга 1,6 трлн сўмлик солиқ имтиёзлари қўлланилган. Энг кўп солиқ тўлаган 20 та корхона томонидан эса 20,9 трлн сўмлик товар айланмаси амалга оширилган ва улар жами 1,1 трлн сўмлик солиқ тўлаган. Ушбу ТОП-20 корхоналарга берилган солиқ имтиёзлари ҳажми эса 55,2 млрд сўмни ташкил қилган.

Бу ТОП-20 корхонанинг умумий савдо соҳасидаги улуши қуйидагича:

  • товар айланмасида – 6,9%,
  • тўланган солиқларда – 7,6%,
  • солиқ имтиёзларида – 3,4%.

ТОП-20 корхонадан тушган солиқларнинг турлари бўйича тақсимоти қуйидагича:

  • Қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС) – 398,4 млрд сўм (36,2%)
  • Акциз солиғи – 223,4 млрд сўм (20,3%)
  • Фойда солиғи – 215,3 млрд сўм (19,5%)
  • Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи – 149,9 млрд сўм (13,5%)
  • Ижтимоий солиқ – 92,1 млрд сўм (8,4%)
  • Мол-мулк солиғи – 15,3 млрд сўм (1,4%)
  • Бошқа солиқлар – 7,6 млрд сўм (0,7%)

Энг кўп солиқ тўлаган савдо корхоналари орасида биринчи ўринни 153,1 миллиард сўмлик солиқ билан Korzinka бренди остида фаолият юритувчи Anglesey Food эгаллади. Ундан кейинги ўринларда мос равишда Total Oil Invest– 126,6 миллиард сўм ва Uzum Market – 107,4 миллиард сўм билан жойлашган. Улар ортидан UNG Petro, “Наманган-Истиқлол боғи”, ASR and CO, Grand Pharm Trade, Nestle Food, Alif Moliya, Balton Trading (Asia) каби йирик савдо субъектлари қайд этилган.

Шунингдек, рўйхатда Samsung Uzbekistan, Lactalis Central Asia, Unico Hierro, Lukoil Uznefteprodukt ва AC Energy каби маҳаллий ва хорижий сармоядорлар иштирокидаги йирик корхоналар ҳам мавжуд.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+