12 025.330 so‘m

decrease

-31.990

14 162.230 so‘m

decrease

-30.440

155.250 so‘m

increase

0.090

12 025.330 so‘m

decrease

-31.990

8 соат аввал
Банк
40

Янги йил байрами кунлари қайси банклар ишлайди?

31 декабрдан 4 январгача бўлган даврда 26 та тижорат банки филиалида валюта айирбошлаш ҳамда халқаро пул ўтказмалари хизматлари кўрсатилади.

Шунингдек, банкларнинг 24/7 режимида ишловчи банкоматлари орқали, шунингдек мобил иловалари ёрдамида исталган вақтда онлайн валюта операцияларини амалга ошириш мумкин.

Банклар рўйхати ва уларнинг иш тартиби ҳақида батафсил:

Янги йил байрами кунлари қайси банклар ишлайди?
Фото: AI/Pinkod.uz

Марказий банк Янги йил байрами ва дам олиш кунларида ишлайдиган тижорат банклари рўйхатини эълон қилди.

Президент фармонига мувофиқ, Ўзбекистонда Янги йил муносабати билан кетма-кет 5 кун дам олиш куни этиб белгиланди. Жумладан, 31 декабрь (чоршанба) ва 2 январь (жума) — иш ҳафтаси туридан қатъи назар барча ходимлар учун дам олиш куни ҳисобланади. 

Шунингдек, 3 январь (шанба) — олти кунлик иш ҳафтасида ишловчилар учун қўшимча дам олиш куни, 1 январь (пайшанба) эса Янги йил байрами муносабати билан расмий дам олиш куни саналади. 4 январь (якшанба) эса одатдагидек умумий дам олиш кунидир.

Байрам ва дам олиш кунлари давомида қуйидаги 26 та тижорат банки филиалларида валюта айирбошлаш ҳамда халқаро пул ўтказмалари хизматлари кўрсатилади:

Шунингдек, 24/7 режимида ишловчи автоматлаштирилган валюта айирбошлаш банкоматлари орқали, шунингдек, банкларнинг мобил иловалари ёрдамида исталган вақтда онлайн валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш мумкин.

Эслатиб ўтамиз, филиалларнинг иш вақти банкларга қараб фарқ қилиши мумкин. Шу сабабли аниқ маълумотни тўғридан-тўғри тегишли банклардан аниқлаштириш тавсия этилади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+