12 998.910 so‘m

increase

13.900

13 439.570 so‘m

increase

154.610

131.290 so‘m

increase

1.450

12 998.910 so‘m

increase

13.900

5 кун аввал
Бозор

Янги рекорд: жаҳон бозорида олтин нархи 2800 долларга етди

Ўзбекистон Марказий банки томонидан чиқариладиган олтин қуймалари нархи ҳам рекордни янгилади.

Янги рекорд: жаҳон бозорида олтин нархи 2800 долларга етди
Фото: AI / Pinkod.uz

31 январь куни олтин нархлари рекорд даражага кўтарилиб, 2024 йил мартидан буён энг яхши ойлик кўрсаткични қайд этди. Жаҳон бозорида олтин нархи бугун энг юқори миқдорда бир унция учун 2 800 долларгача сотилмоқда. 

Қимматбаҳо металл нархи кетма-кет бешинчи ҳафтадирки ошишда давом этмоқда. Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, бу ўсишга АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан чет эл давлатларига қўлланиладиган янги бож тарифлари ва давлат ўртасидаги савдо урушлари хавфи сабаб бўлган. Чунки глобал ноаниқлик ва иқтисодий беқарорлик шароитида инвесторлар олтинни хавфсиз актив сифатида кўришади ва унга бўлган талаб ортади. ФЕД раиси Жером Паул ҳам  чоршанба куни АҚШ марказий банки янги маъмурият сиёсатининг потенциал таъсирига нисбатан “кутиш ва кузатиш” режимида эканини айтиб ўтди.

31 январь куни Марказий банк томонидан чиқариладиган олтин қуймаларининг нархи ҳам рекорд даражага етди.

Ҳозирда банкларда олтин қуймалари қуйидаги нархларда сотилмоқда:

  • 5 гр — 5 985 000 сўм
  • 10 гр — 11 970 000 сўм
  • 20 гр — 23 940 000 сўм
  • 50 гр — 59 849 000 сўм
  • 100 гр — 119 698 000 сўм

Ўзбекистонда олтин қуймаларини сотиб олиш бўйича батафсил маълумотни бу ердан олиш мумкин.

Аввалроқ 2025 йил охирига келиб олтин нархи 3 000 долларга яқин бўлиши мумкинлиги прогноз қилинган эди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+