12 022.920 so‘m

increase

52.250

13 843.190 so‘m

increase

94.880

148.140 so‘m

increase

0.550

12 022.920 so‘m

increase

52.250

2 кун аввал
Иқтисодиёт
87

Ягона экспортёр: Ўзбекистон сентябрь ойида 4 тонна олтин сотди

Жаҳон олтин кенгаши маълумотига кўра, сентябрь ойида марказий банклар жами 43 тонна олтин харид қилган, шундан 39 тоннаси соф харид бўлган. Мазкур даврда олтин сотган ягона давлат бўлган Ўзбекистон 4 тонна олтин реализация қилган. Натижада, мамлакат 2025 йилда 21 тонналик сотув билан дунёнинг энг йирик олтин сотувчиси мақомини сақлаб қолмоқда.

Ягона экспортёр: Ўзбекистон сентябрь ойида 4 тонна олтин сотди
Фото: AI / Pinkod.uz

Ўзбекистон сентябр ойида дунёдаги ягона олтин сотувчиси бўлди.

Бу ҳақда Жаҳон олтин кенгаши (World Gold Council) ўзининг сўнгги ҳисоботида маълум қилди.

Халқаро валюта жамғармаси ва очиқ манбаларга кўра, сентябр ойида марказий банклар томонидан жами 43 тонна олтин харид қилинган. Шундан 39 тоннасини соф харид ташкил этган бўлиб, бу 2025 йилдаги энг юқори ойлик натижа ҳисобланади.

Энг кўп олтин харид қилган давлат — Бразилия Марказий банки (15 тонна). Ундан кейинги ўринларни Қозоғистон (8 тонна) ва Гватемала (5 тонна) эгаллади. Россия, Туркия, Чехия, Хитой ва Гана ҳам кичик ҳажмларда харидлар амалга оширди.

Сентябрда олтин сотган ягона давлат — Ўзбекистон бўлди: Марказий банк 4 тонна олтин реализaция қилган. Йиллик кўрсаткич бўйича эса Ўзбекистон 21 тонна сотув билан Сингапур ва Россияни ортда қолдирган ҳолда, дунёдаги энг йирик олтин сотувчиси мақомини сақлаб қолмоқда.

Шу ойда Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 4,9 млрд долларга ошиб, тарихий 55 млрд долларлик рекордга етди. Олтин захиралари эса кетма-кет учинчи ой ўсишда давом этмоқда.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+