12 768.260 so‘m

decrease

-62.870

14 400.040 so‘m

decrease

-142.760

162.630 so‘m

increase

1.560

12 768.260 so‘m

decrease

-62.870

3 кун аввал
Технология

Xiaomi 2025 йил биринчи чорагида рекорд даражада фойда олди

Якунланган чорак давомида Xiaomi 111,3 миллиард юан (тахминан $15,5 млрд) даромад кўрди. Бу ўтган йилги кўрсаткичдан 47 фоизга кўп бўлиб, мутахассисларнинг ўртача прогнозидан ҳам юқоридир.

Xiaomi 2025 йил биринчи чорагида рекорд даражада фойда олди
Фото: AI / Pinkod.uz

Хитойнинг Xiaomi компанияси 27 май, сешанба куни ўзининг биринчи чорак бўйича рекорд даражадаги даромад ва фойда олганини эълон қилди. Бу ҳақда Реутерс хабар берди

Компаниянинг айтишича, у узоқ вақтдан бери эътибор қаратaётган юқори даражадаги маҳсулотларга ўтиш стратегияси ўз самарасини бера бошлаган.

31 мартда якунланган чорак давомида Xiaomi 111,3 миллиард юан (тахминан 15,5 миллиард доллар) даромад кўрди. Бу ўтган йилги кўрсаткичдан 47 фоизга кўп бўлиб, мутахассисларнинг ўртача прогнозидан ҳам юқоридир.

Мослаштирилган соф фойда эса илк бор 10 миллиард юандан ошиб, 10,7 миллиард (тахминан $1,5 млрд) юанга етди — бу эса ўтган йилга нисбатан 65 фоиз ўсишни англатади. Ушбу натижа ҳам аналитикларнинг кутганидан юқори бўлди.

Компания президенти Лу Вейбинг журналистлар билан суҳбатда Xiaomi юқори сифатли маҳсулотларга ўтиш орқали яхши натижаларга эришaётганини таъкидлади. 

Дунёдаги учинчи йирик смартфон ишлаб чиқарувчиси ҳозирда автомобил соҳасига ҳам кириб бормоқда. Ўтган ҳафтада компания ўзининг навбатдаги электр кроссовери — YU7 моделини тақдим этди. 

Xiaomi Unveils YU7 Electric SUV to Rival Tesla

Бу автомобиль июль ойида савдога чиқади. Лунинг айтишича, YU7 модели олдинги SU7 га қараганда кенгроқ аудиторияга мўлжалланган бўлиши мумкин. Компания ҳали нархни ошкор қилмаган, бироқ юқори конфигурациялари туфайли у Tesla’нинг энг кўп сотиладиган Model Y автомобилларидан тахминан $8,300 дан $9,700 гача қимматроқ бўлиши мумкинлиги айтилаётганди. Маълумот учун, Tesla Model Y нархи $36,574 дан бошланади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+