12 190.570 so‘m

increase

18.390

14 303.200 so‘m

decrease

-53.890

157.480 so‘m

increase

0.030

12 190.570 so‘m

increase

18.390

06 май, 2025
Банк
721

Халқ банкининг 26,2 фоизлик улуши Миллий инвестиция жамғармасига ўтказилди

Улушлар Иқтисодиёт ва молия вазирлигидан мазкур ташкилотга ўтказилган. 

Миллий инвестиция жамғармаси бошқаруви 1 май куни Franklin Templeton инвестиция гуруҳига топширилган эди.

Халқ банкининг 26,2 фоизлик улуши Миллий инвестиция жамғармасига ўтказилди

Иқтисодиёт ва молия вазирлигига тегишли бўлган Халқ банкининг 26,2 фоизлик улуши Миллий инвестиция жамғармасига ўтказилди. Бу ҳақда Корпоратив маълумотлар ягона порталида маълум қилинган.

Аввалроқ, 2025 йил 1 май куни Миллий инвестиция жамғармаси бошқаруви Franklin Templeton инвестиция гуруҳига топширилган эди. Ушбу халқаро компания Ўзбекистоннинг 1,7 миллиард долларлик давлат активларини глобал молия бозорларига олиб чиқиш ҳамда халқаро инвесторларни жалб этишни режалаштирмоқда.

Бундан ташқари, яна икки банк — Микрокредитбанкнинг 40 фоизлик ва Бизнесни ривожлантириш банкидаги 25 фоизлик давлат улушининг бир қисмини ҳам Жамғарма таркибига ўтказиш режалаштирилмоқда.

Миллий инвестиция жамғармаси ҳақида

Мазкур Жамғарма 2024 йил август ойида Президент қарорига асосан ташкил этилган бўлиб, унинг асосий мақсади — Ўзбекистон давлат активларини босқичма-босқич хусусийлаштириш, уларни етакчи хорижий фонд биржаларида жойлаштириш ҳамда халқаро инвесторларни жалб қилишдан иборат.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+