Хакимов Умиджон Абдухаликович Ipak Yuli Bank Бошқарув раиси ўринбосари этиб тайинланди
Аввалроқ ушбу лавозимда ишлаб келган Малик Авазов “Анорбанк” Бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланган эди.

Ipak Yuli Bank бошқаруви таркибида ўзгариш юз берди. Бу ҳақда банкнинг корпоратив маълумотида келтириб ўтилган.
Кузатув кенгашининг 2026 йил 16-апрелдаги йиғилиши баённомасига кўра, Хакимов Умиджон Абдухаликович банк Бошқаруви раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.
Умиджон Хакимов ўз вазифасини бажаришга номзоди белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишилгандан сўнг расман киришади.
Аввалроқ ушбу лавозимда ишлаб келган Авазов Малик Абдуахатович Ipak Yuli Bank Бошқаруви раиси ўринбосари лавозимидан озод этилган эди. Кейинчалик Малик Авазов “Анорбанк” Бошқаруви раиси ўринбосари этиб тайинланди.









