11 969.660 so‘m

decrease

-32.050

13 927.900 so‘m

decrease

-56.490

152.560 so‘m

decrease

-0.310

11 969.660 so‘m

decrease

-32.050

31 июль, 2025
Иқтисодиёт
440

Uzum Nasiya операторининг биринчи ярим йилликдаги соф фойдаси қарийб 130 фоизга кўпайди

Uzum Nasiya операти ҳисобланган Solution Lab АЖ 2025 йил биринчи ярим йиллиги бўйича 311,9 миллиард сўм соф фойда олди. Бу кўрсаткич 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 175,9 миллиард сўмга ёки 129,4 фоизга юқори.

Uzum Nasiya операторининг биринчи ярим йилликдаги соф фойдаси қарийб 130 фоизга кўпайди
Фото: AI / Pinkod.uz

Uzum Nasiya операти ҳисобланган Solution Lab АЖ 2025 йил биринчи ярим йиллиги бўйича молиявий ҳисоботини эълон қилди. Унга кўра, компания ушбу давр мобайнида 311,9 миллиард сўм миқдорида соф фойда кўришга эришган. 

Бу кўрсаткич 2024 йилнинг шу даврига нисбатан 175,9 миллиард сўмга ёки 129,4 фоизга юқори. Маълумот учун, компания ўтган йилнинг биринчи ярмида 136 миллиард сўм соф фойда кўрган эди.

Бундан ташқари, Solution Lab’нинг соф тушуми ҳам сезиларли даражада ошгани қайд этилган. 2024 йилнинг мос даврида 524 миллиард сўмни ташкил этган соф тушум, жорий йилнинг биринчи ярмида 1,4 триллион сўмга ўсиб, 1,9 триллион сўмга етган.

Шу билан бирга, компания харажатлари ҳам ошган. Ҳисоботга кўра, харажатлар 371 миллиард сўмдан 1,6 триллион сўмгача кўпайган.

Компаниянинг умумий активлари ҳам ижобий ўсишни намоён қилган. 2025 йилнинг биринчи ярми якунларига кўра, жами активлар ҳажми 186,4 миллиард сўмга ортиб, 1,2 триллион сўмга етган.

Шунингдек, Solution Lab АЖ ҳисобот даврида давлат бюджетига 5,7 миллиард сўм миқдорида даромад солиғи тўлаган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+