UZTELECOM бош директори “Алоқабанк” кузатув кенгашидан кетди, унинг ўрнини Artel бош директори эгаллади
“Алоқабанк” акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида кузатув кенгаши таркибини банк соҳасида халқаро тажрибага эга бўлган мустақил аъзолар билан бутлаш мақсадида бир қатор ўзгартиришлар киритилди.

16 декабрь куни АТ “Алоқабанк” акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши бўлиб ўтди. Унда кузатув кенгаши таркибини банк соҳасида халқаро тажрибага эга бўлган мустақил аъзолар билан бутлаш мақсадида бир қатор ўзгартиришлар киритилди.
“Ўзбектелеком” АК бош директори Хасанов Назиржон Набижоновичнинг АТ “Алоқабанк” кузатув кенгаши аъзолигидаги ваколатлари муддатидан олдин тугатилди. Унинг ўрнига “Artel Engineering and Management” МЧЖ Бош директори Рўзикулов Шоҳрух Тохирович АТ “Алоқабанк” кузатув кенгашининг мустақил аъзоси этиб, 3 йил муддатга сайланди.
Бундан ташқари, Қаххаров Фаррух Рахмонович, Лутфуллаева Дилноза Ровшан қизи, Ишанходжаев Асрор Асланович ва Мансуров Рустам Пулатовичларнинг АТ “Алоқабанк” кузатув кенгаши аъзолигидаги ваколатлари муддатидан олдин тугатилди.
Уларнинг ўрнига “Infosys Consulting” компаниясида молия секторидаги технологик стратегия бўйича директори Эндрю Брюс, “IMON International” компанияси кузатув кенгашининг мустақил аъзоси, “Moldova Agroindbank” раиси маслаҳатчиси Давид Тедиашвили, “Finance in Montion” компаниясида инвестиция менежери Надежда Стрельчиук, “Mangold Consulting” МЧЖ раиси, Европа-Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлик ассоциацияси директорлар кенгаши аъзоси Клаус Манголд АТ “Алоқабанк” кузатув кенгашининг мустақил аъзолари этиб, 3 йил муддатга сайланишди.
Мазкур ўзгаришлардан сўнг АТ “Алоқабанк” кузатув кенгашининг таркиби қуйидагича шаклланди:
| Шерматов Шерзод Хотамович | Рақамли технологиялар вазири |
| Умаров Олимжон Мухамаджанович | Рақамли технологиялар вазирининг биринчи ўринбосари |
| Маманов Русланбек Абдухаликович | Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маҳаллий бюджет тизимини такомиллаштириш департаменти директори |
| Юлдашев Фахриддин Туракулович | “Нано лизинг компанияси” МЧЖ Бош директори |
| Хайтметов Рустам Махкамджанович | Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси бош бугалтери |
| Мамадалиев Мухсинжон Абдурасулович | “Ишонч кредит савдо” МЧЖ Бош директори ўринбосари |
| Рўзикулов Шоҳрух Тохирович | “Artel Engineering and Management” МЧЖ Бош директори |
| Эндрю Брюс | “Infosys Consulting” компаниясида молия секторидаги технологик стратегия бўйича директори |
| Давид Тедиашвили | “IMON International” компанияси кузатув кенгашининг мустақил аъзоси, “Moldova Agroindbank” раиси маслаҳатчиси |
| Надежда Стрельчиук | “Finance in Montion” компаниясида инвестиция менежери |
| Клаус Манголд | “Mangold Consulting” МЧЖ раиси, Европа-Ўзбекистон иқтисодий ҳамкорлик ассоциацияси директорлар кенгаши аъзоси |









