11 960.090 so‘m

decrease

-71.160

13 670.380 so‘m

decrease

-94.570

152.530 so‘m

decrease

-0.710

11 960.090 so‘m

decrease

-71.160

2 соат аввал
Бозор
56

UzNIF’нинг соф активлари қиймати 2,63 млрд долларга етди

Ўзбекистон Миллий инвестиция жамғармасининг соф активлари қиймати 30 июнь ҳолатига 31,67 трлн сўм ёки 2,63 млрд долларни ташкил этди. 

Бир ойлик ўсиш 8,5 фоиз бўлиб, бу асосан айрим давлат компанияларидаги улушларни қайта баҳолаш ҳисобига юз берган. Бироқ активлар қиймати ҳозирча компаниялар кесимида очиқланмаган. 

UzNIF’нинг соф активлари қиймати 2,63 млрд долларга етди

Ўзбекистон Миллий инвестиция жамғармаси (UzNIF) 2026 йил июнь ойи якунлари бўйича соф активлари қийматини — NAV кўрсаткичини эълон қилди.

30 июнь ҳолатига жамғарманинг соф активлари қиймати 31 трлн 670 млрд сўм ёки 2,63 млрд долларни ташкил этган. Бу май ойи якунига нисбатан 8,5 фоизга кўпдир.

Ҳисоб-китобларга кўра, бир ой ичида UzNIFнинг соф активлари тахминан 2,5 трлн сўм ёки 206 млн долларга ошган.

Жамғарманинг битта оддий акциясига тўғри келадиган соф активлар қиймати 6,27 сўмни, битта глобал депозитар тилхат — GDR учун эса 33,61 долларни ташкил этди. Ҳисоб-китобларда Марказий банкнинг 30 июндаги расмий валюта курсидан фойдаланилган.

UzNIF маълумотига кўра, NAV ўсиши асосан биржада сотилмайдиган ҳамда ликвидлиги паст бўлган айрим компаниялардаги улушларнинг адолатли қиймати янгилангани билан боғлиқ.

Баҳолаш мустақил баҳоловчи иштирокида тайёрланган ҳисоботлар асосида амалга оширилган. Бунда компанияларни баҳолаш методологияси ўзгармаган, бироқ ҳисоб-китобларда фойдаланилган кўрсаткичлар ва тахминлар янгиланган.

Шу билан бирга, эълон қилинган хабарда UzNIF портфелидаги ҳар бир компаниянинг алоҳида қиймати келтирилмаган. Яъни қайси компаниядаги улуш қайта баҳоланиш ҳисобига қанча қимматлашгани ҳозирча очиқланмаган.

UzNIF портфелига 13 та йирик давлат компаниясидаги 25 фоиздан 40 фоизгача бўлган стратегик улушлар киритилган. Жамғарма активларини Franklin Templeton компаниясининг Ўзбекистондаги тузилмаси бошқаради.

Жамғарма NAVдаги ўзгаришларнинг асосий омиллари 2026 йилнинг биринчи ярми якунларига бағишланган инвесторлар билан учрашувда батафсил муҳокама қилинишини маълум қилган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+