12 130.010 so‘m

increase

32.080

14 245.480 so‘m

increase

50.980

153.040 so‘m

increase

1.270

12 130.010 so‘m

increase

32.080

30 октябрь, 17:47
Банк
459

Uzcard ёки Humo: 9 ойда ким кўпроқ фойда олди?

Uzcard ва Humo 2025 йилнинг 9 ойи якунига оид молиявий натижаларини эълон қилди. Унга кўра, Uzcardʼнинг соф фойдаси Humo’никидан 4 баробар юқорироқ бўлган.

Uzcard ёки Humo: 9 ойда ким кўпроқ фойда олди?
Фото: AI / Pinkod.uz

Ўзбекистондаги икки йирик тўлов тизими Uzcard ва Humo 2025 йилнинг 9 ойи якуналари бўйича молиявий ҳисоботларини эълон қилди. Pinkod ушбу маълумотлар асосида компаниялар фаолияти натижаларини таққослади.

Даромад

Ҳисобот даврида Uzcard’нинг асосий фаолиятдан олинган даромади 1,52 трлн сўмни ташкил этди. Humo тизимининг даромадлари эса 380,9 млрд сўм бўлди. Яъни, Uzcard даромади Humo даромадидан тахминан 4 баробар юқори.

Соф фойда

Uzcard’нинг соф фойдаси 929,97 млрд сўмни ташкил қилди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 40,7 фоизга ошган. 2024 йилнинг шу даврида компания 660,5 млрд сўм фойда олган эди.

Uzcard йилнинг 9 ойида Ўзбекистондаги 35 та банкнинг 31 тасидан кўра кўпроқ фойда кўрсаткичига эришди. Фақат Миллий банк, СҚБ, Ҳамкорбанк ва КапиталбанкUzcard’dan юқори натижа қайд этган.

Humo эса 2025 йил январь–сентябрь ойларида 223,97 млрд сўм соф фойда кўрсаткичига эришди. Бу ўтган йилга нисбатан 87,7 фоизга кўп. Uzcard соф фойдаси ҳам 4 баробар юқорироқ.

Шунга қарамасдан, Humo’нинг фойдаси Uzcard’никидан юқорироқ суръатда ўсган. Бу ҳолат Humo хусусийлаштирилгандан сўнг тарифлар нархини кўтаргани билан боғлиқ бўлиши мумкин.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+