12 025.220 so‘m

increase

34.690

13 969.700 so‘m

increase

10.320

149.360 so‘m

decrease

-1.350

12 025.220 so‘m

increase

34.690

13 соат аввал
Банк
121

Uzcard раҳбариятига 9 ойда 21 млрд сўм мукофот пули тўланди

Маълумотларга кўра, кузатув кенгаши раиси Акилов Акбар Анварович компанияни бошқарувчи “UCMG” МЧЖда 25 фоизлик улушга эга. Қолган улушлар эса 2024 йил 31 декабрь ҳолатига кўра Uzcard’нинг 75 фоиз эгаси бўлган “IMC-Capital” МЧЖга тегишли. Шу билан бирга, бошқарув компаниясига хизматлар учун 42,16 миллиард сўм тўланган. 

Uzcard раҳбариятига 9 ойда 21 млрд сўм мукофот пули тўланди
Фото: AI / Pinkod.uz

Pinkod Uzcard’нинг 2025 йил январь–сентябрь ойларига оид аудитланган молиявий ҳисоботини эълон қилгани ҳақида хабар берган эди.

Унга кўра, компания ушбу даврда ходимларга жами 155,51 миллиард сўм сарфлаган. Бу маблағнинг 101,08 миллиард сўми ойлик маошларга, 46,81 миллиард сўми эса мукофот ва бонусларга тўғри келган.

Асосий бошқарув — бош директор, унинг ўринбосари ва Кузатув кенгаши аъзолари (жами 10 киши) учун 21,02 миллиард сўм миқдорида мукофот тўланган. Компаниянинг кузатув кенгашига қуйидаги шахслар киради:

  • Акилов Акбар Анварович — Кузатув кенгаши раиси
  • Юсупов Азиз Азаматович — Кузатув кенгаши аъзоси
  • Акбаров Камрон Анварович — Кузатув кенгаши аъзоси
  • Садиков Улуғбек Захирович — Кузатув кенгаши аъзоси
  • Турсунбаэв Жасур Равшанбек ўғли — Кузатув кенгаши аъзоси

Акилов Акбар Анварович 2024 йилдан бери компанияни бошқариб келаётган “UCMG” МЧЖда 25 фоизлик улушга эга. Компаниянинг қолган 75 фоиз қисми эса “IMC-Capital” МЧЖ хорижий компаниясига тегишли. “IMC-Capital” ўз навбатида бошқа бир хорижий Berill Holding Company Limited компаниясига қарашли бўлиб, ушбу компания директори сифатида Азиз Юсупов кўрсатилган.

2024 йил 31 декабрь ҳолатида UZCARD акциядорларининг улуши қуйидагича бўлган:

  • “IMC-Capital” МЧЖ — 75%
  • Камрон Анварович Акбаров — 25%

Аммо ҳозирда давлат реестрида компания акциядорлари рўйхати ёпиб қўйилган.

2024 йил июль ойидан компаниянинг ижро органи ваколатлари “UCMG” МЧЖга топширилган. Жорий йилнинг январь–сентябрь ойларида бошқарув компаниясига хизматлар учун 42,16 миллиард сўм (ойига ўртача 4,68 миллиард сўм) тўланган. Бу маблағлар профессионал хизматлар ва офис харажатлари сифатида ҳисобга олинган.

Uzcard харажатларининг катта қисми реклама ва мижозларни жалб қилишга йўналтирилган бўлиб, ушбу қисм бўйича сар-харажат 123,98 миллиард сўмни ташкил этган. Шунингдек, асосий воситаларнинг эскириш харажатлари 55,09 миллиард сўмга етган.

Компания 2019 йил 3 мартдан “IT-Park” резиденти ҳисобланади. Ушбу мақом доирасида Uzcard солиқ ва божхона имтиёзларидан фойдаланмоқда. Ҳисоботда қайд этилишича, IT-PArk’га ажратмалар 27,08 миллиард сўм, солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар эса 22,12 миллиард сўмни ташкил этган.

Шунингдек, Uzcard боғлиқ шахсларга бозор ставкаларидан пастроқ шартларда қарзлар ажратгани қайд этилган. 2025 йил 30 сентябрь ҳолатига кўра, ушбу операциялар бўйича компания 13,41 миллиард сўм миқдорида дастлабки тан олинган зарарларни ҳисобга олган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+