12 129.010 so‘m

increase

37.790

13 968.980 so‘m

increase

124.530

147.990 so‘m

decrease

-1.170

12 129.010 so‘m

increase

37.790

15 февраль, 2025
Банк
1253

UZCARD карталари учун SMS хизматлари 2 бараварга қимматламоқда

1 мартдан бошлаб пластик карта операциялари бўйича 5800 рақамидан келадиган Uzcard SMS-хабарномаси хизмати ва CardXabar Telegram боти учун янги нархлар амал қилишни бошлайди.

UZCARD карталари учун SMS хизматлари 2 бараварга қимматламоқда
Фото: AI / Pinkod.uz

UZCARD SMS хизматларини тақдим этувчи Play Mobile МЧЖ тизимдаги кирувчи хабарлар тарифларининг ўзгариши ҳақида эълон қилди.

2025 йил 1 мартдан бошлаб Beeline, Humans, Perfectum, Ucell, Mobiuz ва UzMobile операторлари абонентлари учун 5800 рақамидан юборилган ҳар бир SMS нархи эндиликда 84,2 сўм ўрнига 168,40 сўмни ташкил этади.

“SMS-трафик ҳажми 75% га ошганлиги, шунга қарамай жорий SMS-хабардорлик тарифлари 2019 йилдан бери ўзгармаганлиги, дастурий-аппарат мажмуасини хизмат кўрсатиш харажатларини сезиларли даражада оширди”, — деди компания матбуот хизмати.

Хабарда сўнгги йилларда электр энергияси нархи 100% га, базавий ҳисоблаш миқдори 68% га, алоқа операторлари томонидан СМС хизмати учун олинадиган ўртача нарх эса 300% га кўтарилгани нархлар оширилишига сабаб сифатида кўрсатилган.

Бундан ташқари, UZCARD’га тегишли CardXabar Telegram ботининг хизмат кўрсатиш нархлари ҳам ўзгармоқда. 1 мартдан бошлаб амалдаги 1 000 сўм ўрнига ўзгарувчан пакетлар амал қилишни бошлайди. Пакетлар нархи 5 минг сўмдан(250 тагача кирувчи хабарлар учун) 500 минг сўмгачани ташкил қилади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+