11 903.150 so‘m

decrease

-62.360

13 329.150 so‘m

decrease

-108.120

146.750 so‘m

increase

0.790

11 903.150 so‘m

decrease

-62.360

Якин 2 соат ичида
Бозор
40

UzAuto Motors’нинг 9 ойлик соф фойдаси қарийб икки баравар камайди

UzAuto Motors 9 ойда 1,87 трлн сўм соф фойда олди. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 46,9 фоиз ёки 1,65 трлн сўмга кам. Тушум қисқарган бир пайтда сотиш харажатлари ошиб, фойда маржаси пасайган. 

UzAuto Motors’нинг 9 ойлик соф фойдаси қарийб икки баравар камайди

UzAuto Моторс 2026 йилнинг январь–сентабр ойларида 1,87 трлн сўм соф фойда олди. Бу ҳақда компаниянинг молиявий ҳисоботида маълум қилинган.

Соф фойда ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 46,9 фоизга камайган. 2025 йилнинг тўққиз ойида компания 3,52 трлн сўм фойда олган эди.

Ҳисобот даврида тушум 34,71 трлн сўмдан 30,12 трлн сўмга тушган. Бу 13,2 фоиз ёки 4,59 трлн сўмга кам.

Сотиш таннархи эса тушумга нисбатан секинроқ — 11,2 фоизга камайиб, 27,17 трлн сўмни ташкил этган. Натижада ялпи фойда 28,2 фоизга қисқариб, 2,94 трлн сўмга тушган.

Тушум камайганига қарамай, сотиш харажатлари 14,3 фоизга ошиб, 1,17 трлн сўмга етган. Маъмурий харажатлар эса 609,1 млрд сўмдан 582,4 млрд сўмга камайган.

Кўрсаткич2025 йил январь–сентябрь2026 йил январь–сентябрьЎзгариш
Тушум34,71 трлн сўм30,12 трлн сўм−13,2%
Сотиш таннархи30,61 трлн сўм27,17 трлн сўм−11,2%
Ялпи фойда4,10 трлн сўм2,94 трлн сўм−28,2%
Операцион фойда2,96 трлн сўм1,30 трлн сўм−56,2%
Соф фойда3,52 трлн сўм1,87 трлн сўм−46,9%

Операцион фаолиятнинг бошқа даромадлари ҳам 333 млрд сўмдан 61 млрд сўмга тушган. Шу тариқа, компаниянинг операцион фойдаси 2,96 трлн сўмдан 1,30 трлн сўмга ёки 56,2 фоизга камайган.

Валюта курси фарқидан олинган фойда 726,3 млрд сўмдан 173,9 млрд сўмга қисқарган. Қарзлар ва молиявий ижара бўйича фоиз харажатлари эса 9,1 фоизга ошиб, 525,1 млрд сўмни ташкил этган. 

Компаниянинг соф фойда маржаси 10,1 фоиздан 6,2 фоизга тушган.

Балансга кўра, UzAuto Motors’нинг захиралари йил бошидаги 11,70 трлн сўмдан сентабр охирида 17,57 трлн сўмга етган. Ўсиш 5,87 трлн сўм ёки 50,2 фоизни ташкил этган. Захиралар компания жами активларининг қарийб ярмини эгаллаган.

Айни даврда пул маблағлари ва уларнинг эквивалентлари 1,33 трлн сўмдан 257,2 млрд сўмга камайган. Савдо ва бошқа қисқа муддатли кредиторлик қарзлари эса 3,07 трлн сўмдан 5,99 трлн сўмга ошган.

30-сентабр ҳолатига компаниянинг жами активлари 35,31 трлн сўмни, мажбуриятлари 17,99 трлн сўмни, хусусий капитали эса 17,32 трлн сўмни ташкил этган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+