11 790.790 so‘m

increase

12.340

13 285.860 so‘m

increase

86.930

137.780 so‘m

decrease

-0.570

11 790.790 so‘m

increase

12.340

Якин 1 соат ичида
Бозор
39

UzAuto Cobalt ва Damas’ни банк кредитисиз бўлиб тўлашга сотишни бошлади

UzAuto Motors Cobalt ва Damas’ни банк иштирокисиз муддатли тўлов асосида сотишни бошлади. Cobalt учун 50 фоиз бошланғич тўловдан сўнг ойига 3 млн 252 минг сўмдан, Damas учун эса 30 фоиз бошланғич тўловдан кейин ойига 2 млн 173,6 минг сўмдан тўлаш мумкин.

UzAuto Cobalt ва Damas’ни банк кредитисиз бўлиб тўлашга сотишни бошлади

UzAuto Motors Chevrolet Cobalt ва Damas автомобилларини харид қилиш учун янги муддатли тўлов шартларини эълон қилди. Дастурда тижорат банки иштирок этмайди — харидор автомобиль учун тўловларни бевосита муддатли тартибда амалга оширади.

Cobalt учун автомобиль қийматининг 50 фоизи олдиндан тўланади, қолган қисми эса 24 ойга бўлинади. Бошланғич комплектация бўйича ойлик тўлов 3 млн 252 минг сўмдан бошланади.

Chevrolet’нинг амалдаги нархларида Cobalt MCM 156,1 млн сўмдан бошланади. Шундан келиб чиқиб, бошланғич тўлов қарийб 78,05 млн сўм, қолган қисми эса икки йил давомида ойма-ой тўланади.

Damas’да бошланғич тўлов нисбатан паст — 30 фоиз. Қолган 70 фоиз 30 ой давомида тўланади ва базавий комплектация учун ойлик тўлов 2 млн 173,6 минг сўмдан бошланади.

Damas’нинг бошланғич нархи ҳозир 93,156 млн сўм. Демак, мазкур нарх бўйича харидор дастлаб қарийб 27,95 млн сўм тўлайди, қолган 65,2 млн сўм эса 30 ойга бўлинади. Ҳисоб-китоб бўйича жами тўлов автомобилнинг базавий нархига тенг келади.

Damas учун шартлар юмшатилди

Аслида UzAuto Motors Damas’ни банк иштирокисиз муддатли тўлов асосида сотишни сентябрда ҳам таклиф қилган эди. Ўшанда харидордан 50 фоиз бошланғич тўлов талаб қилиниб, қолган сумма 24 ойга бўлинган. Damas Van учун ойлик тўлов 1 млн 940,8 минг сўмдан бошланганди.

Янги дастурда бошланғич тўлов 50 фоиздан 30 фоизга туширилди, муддат эса 24 ойдан 30 ойга узайтирилди. Натижада харидни бошлаш учун керак бўладиган маблағ камайган, бироқ молиялаштириладиган қисм катталашгани сабабли ойлик тўлов аввалги таклифдагидан юқорироқ.

Cobalt эса бундан олдин асосан UzAuto Motors’нинг ҳамкор банклари орқали муддатли тўлов ва автокредит дастурларида таклиф қилинаётган эди. Масалан, Asakabank дастурида 50–70 фоиз бошланғич тўлов, 12–60 ойлик муддат ва 0–15 фоиз оралиғидаги ставкалар мавжуд эди.

Эндиликда Cobalt ҳам тижорат банки иштирокисиз тўғридан-тўғри бўлиб тўлаш дастурига қўшилди.

UzAuto Motors ҳисоб-китоблар бошланғич комплектациялар учун келтирилганини қайд этган. Танланган комплектацияга қараб ойлик тўлов миқдори ўзгаради. Шунингдек, муддатли тўлов дастуридаги автомобиллар сони чекланган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+