11 988.920 so‘m

decrease

-30.160

13 663.770 so‘m

decrease

-25.960

153.490 so‘m

decrease

-0.380

11 988.920 so‘m

decrease

-30.160

4 соат аввал
Банк
57

Трастбанк устав капиталини икки баравар ошириб, 2 трлн сўмга етказади

Трастбанк устав капиталини тақсимланмаган фойда ҳисобидан икки баравар оширишга қарор қилди. Банк 1 трлн 250 млн сўмлик қўшимча акциялар чиқаради, натижада унинг устав капитали 2 трлн 500 млн сўмга етади.

Трастбанк устав капиталини икки баравар ошириб, 2 трлн сўмга етказади
Фото: AI/Pinkod.uz

Трастбанк кузатув кенгаши 23 июлдаги йиғилишда банк устав капиталини 1 трлн 250 млн сўмга ошириш тўғрисида қарор қабул қилди. Натижада унинг устав капитали 1 трлн 250 млн сўмдан 2 трлн 500 млн сўмга етади.

Эмиссия доирасида номинал қиймати 1 минг сўмдан 1 млрд 227 мингта оддий ҳамда 23 мингта имтиёзли акция чиқарилади. Қўшимча акцияларнинг умумий қиймати 1 трлн 250 млн сўмни ташкил этади.

Барча акциялар банкнинг амалдаги акциядорлари ўртасида уларга тегишли акциялар сонига мутаносиб равишда тақсимланади. Яъни ҳар бир эски акция учун биттадан янги акция берилади. Натижада акциядорларнинг банкдаги улуши ўзгармайди.

Акциялар ёпиқ обуна орқали биржадан ташқари уюшмаган бозорда жойлаштирилади. Эмиссия жараёнига андеррайтерларни жалб қилиш режалаштирилмаган.

Қўшимча акцияларни оладиган акциядорлар рўйхати эмиссия давлат рўйхатидан ўтказилганидан кейинги бешинчи иш куни ҳолатига шакллантирилади. Жойлаштириш олтинчи иш куни бошланиб, 60 кундан кечиктирмасдан якунланиши керак.

Акциялар қиймати банкнинг ўтган йиллардан қолган тақсимланмаган фойдасини капитализация қилиш орқали қопланади. Шу сабабли операция банкнинг жами хусусий капиталини 1 трлн 250 млн сўмга оширмайди. Маблағ тақсимланмаган фойдадан устав капиталига ўтказилади.

Марказий банк маълумотига кўра, 2026 йил 1 июль ҳолатида Трастбанк активлари бир йилда 38,2 фоизга ошиб, 17,7 трлн сўмга етган

Шу даврда унинг кредит портфели 36,2 фоизга ўсиб, 8,7 трлн сўмни, депозитлари эса 35,7 фоизга кўпайиб, 12,1 трлн сўмни ташкил этган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+