11 825.400 so‘m

decrease

-5.470

13 483.320 so‘m

increase

32.800

140.340 so‘m

increase

1.070

11 825.400 so‘m

decrease

-5.470

3 соат аввал
Иқтисодиёт
85

Тошкентда электрон йўлкира 47 фоизга, ойлик абонементлар 56 фоизга ошади

1 октябрдан пойтахт автобуслари ва метросида бир марталик электрон тўлов 1700 сўмдан 2500 сўмга кўтарилади. Нақд тўлов 3000 сўмлигича қолади. Янги тарифлар халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 25-сентабрдаги қарори билан тасдиқланди.

Тошкентда электрон йўлкира 47 фоизга, ойлик абонементлар 56 фоизга ошади

Тошкентда жамоат транспорти учун йўлкира нархлари 1 октябрдан оширилади. Халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг 25 сентябрдаги қарорига кўра, автобус ва метрода электрон тўлов 1700 сўмдан 2500 сўмга кўтарилади.

Электрон тўловдаги ўсиш бир қатнов учун 800 сўмни ёки 47 фоизни ташкил этади. Кунига икки марта транспортдан фойдаланадиган йўловчи 22 иш куни давомида ҳозирги 74 800 сўм ўрнига 110 минг сўм сарфлайди. Натижада унинг бир ойлик транспорт харажати 35 200 сўмга ошади.

Нақд пул орқали тўланганда бир марталик йўлкира 3000 сўмлигича қолади. Багаж ташиш ҳақи эса 4000 сўм этиб белгиланди.

Доимий йўловчилар учун абонементлар ҳам қимматлашади. Бир ойлик автобус тарифи 160 минг сўмдан 250 минг сўмга, автобус ва метро учун умумий тариф эса 221 минг сўмдан 345 минг сўмга кўтарилади. Ҳар икки пакет нархи қарийб 56 фоизга ошмоқда.

Шу билан бирга, янги қарорда турли муддатдаги тарифлар белгиланган. Бир кунлик автобус пакети 11,5 минг сўм, автобус ва метро пакети 13,5 минг сўм туради. Бир йиллик тарифлар эса мос равишда 1,95 млн ва 2,7 млн сўм этиб тасдиқланди.

Қарор билан қатновлар сонига асосланган пакетлар ҳам жорий этилади:

  • 10 марталик қатнов — 19 минг сўм;
  • 20 марталик қатнов — 38,5 минг сўм;
  • 30 марталик қатнов — 57,5 минг сўм.

Бу пакетларда битта қатнов ўртача 1900–1925 сўмга тушади. Яъни улар ҳар сафар 2500 сўмдан алоҳида тўлашга қараганда қарийб 23–24 фоиз арзонроқ.

Бир соат ичида транспортни алмаштириш тарифлари ҳам ўзгаради. Биринчи автобус учун 2500 сўм, иккинчи автобус учун 1500 сўм олинади. Учинчи ва ундан кейинги автобусларга ўтиш бепул бўлади.

Ҳозир бир соат ичида иккита автобусдан фойдаланиш жами 2400 сўмга тушади. Янги тарифда бу харажат 4000 сўмга етади ёки 67 фоизга ошади. Автобусдан метрога ёки метродан автобусга ўтиш ҳам жами 4000 сўм туради.

Ўқувчилар, талабалар, нафақахўрлар ва ногиронлиги бўлган шахслар тариф пакетларини харид қилганда 50 фоизлик чегирмадан фойдаланади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+