11 839.590 so‘m

increase

6.220

13 569.350 so‘m

decrease

-8.260

140.420 so‘m

increase

0.630

11 839.590 so‘m

increase

6.220

Якин 1 соат ичида
Банк
39

Тошкентда банк ходимлари мижоз омонатидан 300 минг долларни ўзлаштиргани айтилмоқда

Тошкент шаҳрида тижорат банкларидан бирининг масъул шахслари мижознинг 500 минг долларлик омонатидан 300 минг долларни қалбаки ҳужжатлар орқали ўзлаштиргани аниқланди. Ҳолат юзасидан ўзлаштириш ва ҳужжатларни қалбакилаштириш моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Тошкентда банк ходимлари мижоз омонатидан 300 минг долларни ўзлаштиргани айтилмоқда

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Сергели тумани бўлими тижорат банкларидан биридаги йирик миқдордаги омонат маблағларини талон-торож қилиш ҳолатини аниқлади.

Терговга қадар текширув материалларига кўра, фуқаро И.М. банкка 500 минг АҚШ доллари миқдорида омонат жойлаштирган. Банкнинг масъул шахслари эса унинг номидан қалбаки ариза ва бошқа ҳужжатларни расмийлаштириб, 300 минг долларни ўзлаштирган.

Бу омонатга қўйилган жами маблағнинг 60 фоизини ташкил этади.

Ҳозирча қайси тижорат банки ҳақида гап кетаётгани, шунингдек, жиноят иши доирасида қанча шахс гумонланувчи ёки айбланувчи сифатида жалб қилингани маълум қилинмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси бўйича ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш ҳамда 228-моддаси бўйича ҳужжатларни қалбакилаштириш ва улардан фойдаланиш аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Айни пайтда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+