11 778.450 so‘m

increase

5.500

13 198.930 so‘m

decrease

-25.620

138.350 so‘m

decrease

-2.790

11 778.450 so‘m

increase

5.500

2 соат аввал
Банк
42

Тошкент вилоятида банк ходими 100 минг доллар олаётганда ушланди

Тошкент вилоятида банклардан бирининг минтақавий маркази Маҳаллабай ва давлат дастурлари билан ишлаш бўлими бошлиғи ер масаласини ҳал қилиб бериш эвазига 4,25 млн доллар талаб қилганликда гумон қилинмоқда. У 100 минг долларни олдиндан олаётган вақтида ушланган.

Тошкент вилоятида банк ходими 100 минг доллар олаётганда ушланди
Фото: @xavfsizlik_uz Телеграм / AI ёрдамида қайта ишланган тасвир

Тошкент вилоятида банклардан бирининг минтақавий маркази Маҳаллабай ва давлат дастурлари билан ишлаш бўлими бошлиғи 100 минг доллар олаётган вақтида ушланди.

Давлат хавфсизлик хизмати маълумотига кўра, банк ходими 2024 йилда электрон онлайн-аукцион орқали отасига чорвачилик мақсадида фойдаланиш учун ижара ҳуқуқи асосида сотилган 16,05 гектар ер майдонини сотиш ҳамда ҳокимлик захирасидаги яна 4 гектар ерни мансабдор танишлари орқали расмийлаштириб беришни ваъда қилган.

Бунинг эвазига у харидордан жами 4 млн 250 минг АҚШ доллари талаб қилган.

ДХХнинг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида банк ходими талаб қилинган пулнинг 100 минг долларини олдиндан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+