13 822.530 so‘m

increase

25.490

152.020 so‘m

increase

0.210

11 988.320 so‘m

increase

16.920

13 822.530 so‘m

increase

25.490

3 соат аввал
Иқтисодиёт
22

Tesla савдоси Европада пасаймоқда, BYD эса рақобатда ўзиб кетди

Октябрь ойида Европада Tesla савдоси 48,5 фоизга қулаб, атиги 6 964 дона автомобиль сотди. Айни пайтда Хитойнинг BYD компанияси 206,8 фоизлик рекорд ўсиш қайд этди ва 17 470 та машина сотиб, бозор улушини 1,6 фоизгача оширишга муваффақ бўлди.

Tesla савдоси Европада пасаймоқда, BYD эса рақобатда ўзиб кетди
Фото: AI / Pinkod.uz

Октябрь ойида Tesla’нинг Европадаги савдоси деярли икки баробарга қисқарди. Шу билан бирга унинг хитойлик рақобатчиси BYD компаниядан ўзиб кетди ва минтақада каттароқ бозор улушини қўлга киритди.

Европа автомобиль ишлаб чиқарувчилар ассоциацияси (ACEA) сешанба куни эълон қилган маълумотларга кўра, Tesla октябрь ойида Европа Иттифоқи, Европа эркин савдо ҳудуди ва Буюк Британияда 6 964 та янги автомобилни рўйхатдан ўтказган, бу ўтган йилга нисбатан 48,5 фоизга камдир.

Tesla’нинг минтақадаги бозор улуши бир йил аввалги 1,3 фоиздан октябрь ойида 0,6 фоизгача тушиб кетди.

Бунинг аксига, Хитойнинг электромобиль ишлаб чиқарувчиси BYD октябрь ойида минтақада 17 470 та автомобиль сотди, бу ўтган йилга нисбатан 206,8 фоизга кўпдир. Компания, шунингдек, каттароқ — 1,6 фоизлик бозор улушига эга бўлди.

Октябрь ойида умумий автомобиль савдоси 4,9 фоизга ўсиб, 1,09 миллион донага етди, бунда гибрид электромобиллар бозорнинг энг йирик сегменти бўлиб қолмоқда. BYD’нинг Tesla олдидаги устунлиги шундаки, у аккумуляторли электромобиллардан ташқари, ушбу оммабоп тоифадаги (гибрид) автомобилларни ҳам сотади.

Гибрид электромобиллар савдоси октябрь ойида 7,5 фоизга ўсиб, 373 171 донани ташкил этди.

Tesla’нинг Европадаги савдоси 2025 йил давомида тўхтовсиз пасайиб борди ва сешанба кунги маълумотлар тўртинчи чоракнинг ҳам суст бошланганидан далолат бермоқда. Рақобатнинг кучайиши, шунингдек, бош директор Илон Маскнинг сиёсий алоқалари юзасидан давом этаётган эътирозлар бу йилги сотувларни пасайтирди.

Tesla қаторининг яқинда янгиланиши, жумладан, Model Y ва Model 3 нинг янги ҳамёнбоп версиялари ҳам талабни рағбатлантиришга кам ёрдам берди. Компания бошқа йирик бозорларда, айниқса Хитойда ҳам савдо қийинчиликларига дуч келмоқда.

BYD эса, аксинча, халқаро кенгайиш ҳаракатларини тезлаштирмоқда ва Европа Иттифоқи 2024 йилда Хитой электромобилларига юқори импорт божларини жорий этганига қарамай, Европага етказиб беришни давом эттирмоқда. Аммо BYD ўзининг тармоқдан қувватланувчи (plug-in) гибрид таклифлари эвазига ушбу тарифларни қисман айланиб ўтди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+