12 172.180 so‘m

increase

35.610

14 357.090 so‘m

increase

38.360

157.450 so‘m

decrease

-0.250

12 172.180 so‘m

increase

35.610

10 соат аввал
Технология
34

Telegram’да шахсий чатларда хабарларни узатишни чеклаш функцияси ишга туширилди

Энди фойдаланувчилар шахсий чатларда хабарларни узатиш, нусхалаш ва скриншот қилишни тақиқлаши мумкин. Шунингдек, янгиланиш гуруҳларда аъзо теглари, ГИФ ва стикерларни таҳрирлаш, сўровномаларда вақт белгиси ҳамда “Log In With Telegram” орқали тезкор рўйхатдан ўтиш каби бир қатор янги имкониятларни ҳам ўз ичига олади.

Telegram’да шахсий чатларда хабарларни узатишни чеклаш функцияси ишга туширилди
Фото: AI/Pinkod.uz

Telegram мессенжерининг янги версияси тақдим этилди. Бу сафарги янгиланиш гуруҳ аъзоларининг ўзини танитишига ёрдам берадиган теглар, айрим шахсий чатларда хабарларни улашишни ўчириб қўйиш созламаси, GIF таҳрирлаш ва уларга изоҳ қўшиш, Telegram орқали илова ва веб-сайтларга рўйхатдан ўтиш ҳамда кириш учун янги воситалар ва бошқаларни ўз ичига олди. 

Гуруҳлардаги аъзо теглари

Энди гуруҳ чатлари иштирокчилари ўз исми ёнига тег қўшишлари мумкин. Бу иш жамоадаги лавозим ёки роль, университетдаги мутахассислик ва бошқалар бўлиши мумкин. Масалан, қўшнилар билан суҳбатда квартира ёки машинани кўрсатиш ёки онлайн ҳамжамиятда ўз қизиқишларини билдириш мумкин.

Администраторлар тег қўшишни созлаши мумкин — бу ҳуқуқни ўзида қолдириши ёки иштирокчиларга исм ёнидаги тегни ўзлари танлашига рухсат беришни ўз ичига олади. Администраторларнинг теглари ҳар доим ранг билан ажралиб туради, шунда уларнинг гуруҳдаги роли тегдаги матндан қатъи назар дарҳол тушунарли бўлади.

Гуруҳ аъзоларига исм ёнидаги тегни мустақил равишда қўшишга рухсат бериш учун гуруҳ созламалари > Рухсатлар рукнига кириш ва Тегни таҳрирлаш бандини ёқиш керак.

Шахсий чатларда хабар узатишни чеклаш

2021 йилда Телеграмда гуруҳлар ва каналлардаги контентни ҳимоя қилиш созламаларини тақдим этган эди. Улар ҳамжамиятлар ва муаллифларга нашрлар эксклюзивлигини сақлашга ёрдам беради.

Бугунги янгиланишдан бошлаб, фойдаланувчилар ўзаро ишонч муҳитини яратиш мақсадида исталган шахсий чатдаги маълумотларни улашиш имкониятини ҳам ўчириб қўйиши мумкин.

Агар чатда нусха олиш тақиқланган бўлса, суҳбатдошлар ундаги хабарларни бошқаларга юбора олмайди ва нусхалай олмайди, шунингдек, скриншот қила олмайди ҳамда медиафайлларни сақлаб ололмайди.

Мазкур функция ҳозирча фақатгина Telegram Premium обуначилари учун мавжуд.

GIF учун изоҳлар

Энди GIF панелидан анимация танлаётганда, унга дарҳол изоҳ қўшиш ва барчасини битта хабарда юбориш мумкин. Бошқа медиафайллардаги каби, мемларингиз мукаммал кўриниши учун изоҳни GIF’нинг устига ёки остига жойлаштириш мумкин.

Имзо қўшиш учун панелдаги керакли GIF анимацияни босиб туриб, “Имзо қўшиш” бандини танлаш керак.

Суратлардан стикерларни тезкор яратиш

Энди Телеграмда кўрган суратларингизни биргина босиш билан стикерга айлантириш мумкин. Стикерларни юборишдан олдин уларни таҳрирлаш мумкин. Булар объектларни кесиш, матн ёки эможи қўшиш ва бошқаларни ўз ичига олади.

Creating Stickers

Яратилган стикерни стикерлар панелидаги Сараланганларга сақлаш ёки дарҳол тўпламга қўшиш мумкин.

GIF ва стикерларни таҳрирлаш

Энди панелдаги GIF ва стикерларни Telegram’нинг кучли медиа муҳаррири орқали таҳрирлаш мумкин — уларга матн, чизмалар ва эможи қўшиш, шунингдек GIF’ларни қисқартириш ёки узунлигини ўзгартириш мумкин.

Editing Stickers

GIF ёки стикерни таҳрирлаш учун уни босиб ушлаб туринг ва “Edit” (Таҳрирлаш) ни танланг.

Сўровномалар учун вақт белгиси (Timestamp)

Timestamps for Polls

Овозлар кўринадиган сўровномаларда энди ҳар бир фойдаланувчининг қачон овоз бергани кўрсатилади. Бу иштирокчиларга ҳар бир овоз қачон берилганини кўриш имконини беради.

Ботлар учун жонли (стреаминг) жавоблар

Ўтган йили TelegramAI ботларга жавобни ёзиш жараёнида матнни босқичма-босқич кўрсатиш имкониятини берган эди. Бугунги янгиланиш билан ҳар қандай бот ушбу функцияни ёқиши мумкин — бу эса жавобларнинг экранда силлиқ ва жонли тарзда пайдо бўлишини таъминлайди.

Telegram орқали тизимга кириш (Log In With Telegram)

Энди Telegram аккаунт орқали илова ва сайтлар рўйхатдан ўтиш ёки тизимга киришни бир неча босишда амалга ошириш мумкин — форма тўлдириш ёки пароль яратиш шарт эмас.

Қўшимча тасдиқлаш босқичларидан қочиш учун телефон рақамингизни улашиш, шунингдек, хизматларга Telegram орқали сизга хабар юборишга рухсат бериш имконияти ҳам мавжуд.

Дастурчилар “Log In With Telegram” функциясини интеграция қилиш бўйича батафсил қўлланмани кўриб чиқишлари мумкин.

Вақт ва сана форматлаш

Энди хабарда аниқ вақт ва санани юбориш учун янги “Date” (Сана) форматлаш опсиясидан фойдаланиш мумкин. Қабул қилувчилар унга босиб, воқеани календарига қўшишлари ёки тезкор эслатма ўрнатишлари мумкин.

Сана формати автоматик равишда ҳар бир қабул қилувчининг маҳаллий вақт зонасига мослашади — шунинг учун ҳеч ким вақт фарқини ҳисоблаб ўтирмайди.

Ботлар юборган хабарларда ҳам динамик вақт ўзгарувчиларидан фойдаланиш мумкин, бу фойдаланувчига унинг вақт зонасига мос аниқ сана ва вақтни кўрсатади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+