11 994.100 so‘m

increase

6.940

13 420.200 so‘m

increase

26.950

145.790 so‘m

decrease

-0.500

11 994.100 so‘m

increase

6.940

Якин 18 дақиқа ичида
Технология
42

Telegram’да чат ичида HTML ва JavaScript асосида ишлайдиган интерактив хабарлар пайдо бўлди

Telegram’да алоҳида мини-илова очмасдан, чатнинг ўзида ўйин ўйнаш ва электрон ҳамёндан фойдаланиш имконини берувчи интерактив хабарлар пайдо бўлди. Компьютерлар учун илованинг синов версиясида эса ҳикоя жойлаш имконияти қўшилди.

Telegram’да чат ичида HTML ва JavaScript асосида ишлайдиган интерактив хабарлар пайдо бўлди

Telegram’нинг Android, iOS ва macOS иловалари 13.2-версияга янгиланди. Telegram Desktop’нинг 7.4-версиясида ҳам янги имкониятлар пайдо бўлган. Бу ҳақда Telegram Info канали хабар берди.

Янгиланишда HTML, CSS ва JavaScript ёрдамида интерактив хабарлар яратиш имконияти қўшилди. Улар бевосита ёзишма ичида ишлайди, шунинг учун фойдаланувчи алоҳида мини-илова очиши шарт эмас.

Масалан, хабарнинг ўзида анимацияли кичик ўйинларни ишга тушириш, экранга тегиш орқали уларни бошқариш ва эришилган натижани сақлаш мумкин. Виджетлар ботга сўров юбориб, ундан жавоб олади. Уларнинг ичидаги маълумот эса хабарни қайта юбормасдан ёки таҳрирламасдан ўзгариши мумкин.

Gram Wallet ҳам интерактив HTML-виджетлар билан интеграция қилинган. Бу фойдаланувчиларга ҳамён билан боғлиқ амалларни чатнинг ўзида бажариш имконини беради.

Гуруҳ ва ботлардаги мавзуларни кўрсатиш учун ҳам янги кўриниш қўшилди. “Ён панель” режими ёқилганда, мавзулар рўйхати экраннинг ўнг томонида очилади. Telegram Info маълумотига кўра, бу кўриниш каналларнинг шахсий хабарлари ва “Сақланган хабарлар” бўлимига автоматик қўлланган.

Android’да чатлар рўйхатининг ихчам кўриниши ҳам синовдан ўтказилмоқда. Бундан ташқари, хабар ёзиш майдонида матннинг бир қисми белгиланганда уни форматлаш тугмаси чиқади. Илованинг юқори панели дизайни ҳам янгиланган.

Telegram Desktop’да эса компьютердан ҳикоя жойлаш имконияти пайдо бўлди. Ҳозирча функция Canary 7.4.1 версиясининг 113-йиғилмасида мавжуд.

Ҳикоя жойлаш учун ён менюдаги “Add Story” бандини танлаш керак. Сурат ёки видео танлангач, чатга медиа юборишда ишлатиладиган график муҳаррир очилади.

Canary илованинг дастлабки синов йиғилмаси ҳисобланади. Ундаги функциялар ҳали тўлиқ текширилмаган. Компьютердан ҳикоя жойлаш имконияти барча фойдаланувчилар учун қачон чиқарилиши маълум қилинмаган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+