12 195.500 so‘m

increase

15.630

14 049.220 so‘m

decrease

-30.710

149.710 so‘m

increase

1.190

12 195.500 so‘m

increase

15.630

3 соат аввал
Технология
32

Telegram янгиланиш: AI матн муҳаррири, янги сўровнома функциялари ва бошқалар

Telegram янги янгиланишида бир нечта йирик функсияларни тақдим этди. Улар орасида AI матн муҳаррири, кенгайтирилган сўровномалар тизими, Live ва Motion Photos қўллаб-қувватлаши ҳамда фойдаланувчиларга дастурлашсиз бот яратиш имконияти бор.

Telegram янгиланиш: AI матн муҳаррири, янги сўровнома функциялари ва бошқалар
Фото: AI/Pinkod.uz

Telegram мессенжерининг навбатдаги янги версияси тақдим этилди. У ўз ичига AI муҳаррир, узунроқ сўровнома ва бошқаларни олади. 

AI матн муҳаррири

Telegram хабар ёзиш панелида энди ички AI матн муҳаррири мавжуд. У грамматикани дарҳол тузатиши, матнни бошқа услубда қайта ёзиши ёки бошқа тилга таржима қилиши мумкин. Буларнинг барчаси очиқ кодли AI моделлар ёрдамида ишлайди.

Матн муҳаррири Formal, Short, Tribal, Corp, Zen, Biblical ва Viking каби турли услубларни таклиф қилади. 

Телеграмъдаги барча AI функциялар каби, бу матн муҳаррири ҳам Cocoon Network орқали ишлайди ва фойдаланувчиларга тўлиқ махфийликни таъминлайди. Сўровлар махфий муҳитда қайта ишланади ва фойдаланувчи маълумотларига ҳеч қандай кириш бўлмайди.

Сўровномалар учун 10+ янги имконият

Энди сўровномаларда қуйидагиларни қилиш мумкин:

  • Саволлар ва жавобларга медиа ёки жойлашув бириктириш
  • Контекст учун тавсиф қўшиш
  • Фойдаланувчиларга янги вариантлар таклиф қилиш имконини бериш
  • Ҳар бир вариант ёнида ким овоз берганини кўрсатиш
  • Натижаларни ўзгармас қилиш учун қайта овоз беришни ўчириш
  • Вариантларни ҳар бир фойдаланувчи учун аралаштириб кўрсатиш
  • Сўровнома учун вақт лимити қўйиш
  • Вақт тугамагунча натижаларни яшириш
  • Сўровнома яратувчиси сифатида овоз бермасдан натижаларни кўриш

Агар гуруҳ чатида овоз бериш кимга тегишли эканлиги кўринадиган сўровнома яратилса, кимдир жавоб берганида яратувчига билдиришнома келади ва у қайси вариантни танлагани кўрсатилади.

Шунингдек эски ва фаол сўровномалар гуруҳ ва канал профилларидаги алоҳида бўлимда сақланади.

Live ва Motion расмлар

Telegram энди iOS’даги Live Photos ва Android’даги Motion Photos’ни қўллаб-қувватлайди. Бу орқали фойдаланувчилар ҳаракатланувчи суратларни юборишлари мумкин.

Медиа муҳарририда 3 хил услуб мавжуд:

  • Live — сурат очилганда бир марта ўйнайди
  • Loop — доимий такрорланади
  • Bounce — олдинга ва орқага ҳаракат қилиб такрорланади

Live Photo юбориш учун медиа муҳаррирининг юқори қисмидаги “Live” тугмасини босинг ва услубни танланг.

Бошқариладиган ботлар

Энди фойдаланувчилар бир неча босиш орқали ўз ботларини яратишлари мумкин. Telegram Bot API’нинг янги янгиланиши туфайли ботлар фойдалнувчи номидан бошқа ботларни ҳам яратиб, бошқариши мумкин.

Бу эса сунъий интеллект ёрдамида дастурлашсиз бот яратиш ва ишга туширишни осонлаштиради.

iOS’да ҳужжат сканери

Телеграмънинг iOS версиясида энди фойдаланувчилар телефон камераси орқали ҳужжатларни сканер қилиб, PDF форматида сақлашлари мумкин. Бир нечта расмларни бирлаштириб битта PDF файл яратиш ҳам мумкин.

Document Scanner

Сканер автоматик равишда:

  • фонни олиб ташлайди
  • расмни кесади
  • PDF форматига ўтказади

Сканер жараёнида расмни қўлда ҳам таҳрирлаш мумкин: чегарани ўзгартириш, фильтр қўшиш ёки айлантириш.

Ҳужжатни сканер қилиш учун: 
Attachment менюси → File → Scan Document.

Норасмий иловалар ҳақида огоҳлантириш

Телеграмънинг расмий иловалари тўлиқ очиқ кодли бўлиб, текшириладиган буилдлар ва кучли шифрлаш протоколларига эга.

Security Risk Warning

Telegram платформаси мустақил дастурчиларга учинчи томон Telegram иловаларини яратиш имконини ҳам беради. Энди эса бундай иловалардан фойдаланувчи профилларида хавфсизлик огоҳлантириши пайдо бўлади — бу уларга юборилган хабарлар камроқ ҳимояланган бўлиши мумкинлигини билдиради.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+