Telegram Android учун йирик интерфейс-дизайн янгиланишини тақдим этди
Telegram 2026-йилги иккинчи йирик янгиланиш доирасида Android фойдаланувчилари учун тўлиқ қайта ишланган интерфейс, янги навигация панели, гуруҳ ва каналларни бошқаришда қулайликлар, совғаларни тайёрлаш механизми ҳамда ботлар учун рангли тугмаларни жорий қилди.

Telegram 2026 йилдаги иккинчи йирик янгиланишини тақдим этди. Бу Android фойдаланувчилари учун Telegram тарихидаги энг катта интерфейс редизайни бўлди.
Кенг кўламли редизайн
Телеграмънинг Android версиясида интерфейс тўлиқ янгиланди. Янги пастки панель ёрдамида чатлар, созламалар, профиль ва бошқа бўлимлар ўртасида бир зумда алмашиш мумкин.
Android-дастурчилар дизайнни янгилабгина қолмай, интерфейс кодини ҳам тўлиқ қайта ёзишди. Бу эса илованинг ҳар қандай қурилмада силлиқ ва барқарор ишлашини таъминлайди.
Telegram эндиликда IOS ва Android версияларда деярли бир хил дизайндан фойдаланмоқда.

Агар фойдаланувчи унумдорликни ошириш ва батарея қувватини тежашни истаса, Созламалар > Энергия тежаш бўлимида анимациялар ва визуал эффектларни ўчириб қўйиш мумкин.
iOS версиясида эса “суюқ шиша” (лиқуид гласс) эффектлари янада кенгайтирилди. Ўзгаришлар фото ва видео кўриш ойналари, стикерлар ва эмодзи панеллари, шунингдек профиль ва хабарлардаги контекст менюларига ҳам тааллуқли.
iPad қурилмалари учун янги клавиатура созламаси қўшилди — энди хабарларни ⌘ + Энтер тугмалар комбинацияси орқали юбориш мумкин.
Гуруҳдан чиқишда ҳуқуқларни топшириш
Агар гуруҳ эгаси уни тарк этса, бир ҳафта ўтгач барча ҳуқуқлар автоматик равишда администраторлардан бирига ўтказилади.

Энди гуруҳдан чиқишда тасдиқлаш ойнаси пайдо бўлади — унда эгаси хоҳласа, ўз ўрнига янги эгани дарҳол танлаши мумкин.
Энди гуруҳ ва канал эгалари ўз ҳуқуқларини исталган вақтда бошқа иштирокчига топширишлари мумкин. Бунинг учун чатни тарк этиш шарт эмас.
Совғалар тайёрлаш
Коллексион совғалар ишга туширилганидан бери Telegram фойдаланувчилари 100 дан ортиқ коллекциялардаги миллионлаб совғаларни ноёб NFT’ларга айлантирди.
Янги механизм мавжуд совғаларни бирлаштириш орқали ноодатий, ноёб, эпик ёки афсонавий вариантларни яратиш имконини беради. Янги совғалар ўзига хос дизайн ва визуал эффектларга эга бўлади.

Тайёрлаш жараёнида 4 тагача совғадан фойдаланиш мумкин. Ҳар бир қўшимча совға муваффақият эҳтимолини оширади. Бир хил хусусиятга эга совғалардан фойдаланиш якуний маҳсулотда шу хусусият пайдо бўлиш эҳтимолини кучайтиради.
Telegram ичидаги маркетплейс орқали совғаларни хавфсиз сотиб олиш ва сотиш имконияти мавжуд.
Ботлар учун рангли тугмалар
Энди бот ишлаб чиқувчилар тугмаларни ранглар ва эмоджилар билан безатишлари мумкин. Бу интерфейсни янада тушунарли қилиш ёки муҳим ҳаракатларга фойдаланувчи эътиборини жалб этиш имконини беради.

Ботлар учун сўнгги янгиланишлар ҳақида батафсил маълумотни Bot API ўзгаришлар рўйхатида топиш мумкин.









