12 160.990 so‘m

decrease

-72.680

14 178.500 so‘m

decrease

-55.380

153.920 so‘m

decrease

-0.920

12 160.990 so‘m

decrease

-72.680

15 август, 15:31
Бозор

Telegram 12 йиллигига чиқарилган совғалар уч дақиқада сотилиб, $11 млн даромад келтирди

Чекланган коллекцияга кирган олтита турдаги маҳсулот орасида энг талабгир икки совға атиги 15 сонияда сотилиб кетди.

Telegram 12 йиллигига чиқарилган совғалар уч дақиқада сотилиб, $11 млн даромад келтирди
Фото: Telegram

Telegram мессенжери 12 йиллик “туғилган куни” муносабати билан олтита турдаги, умумий 965 минг дона коллексион совғаларни сотувга чиқарди. Компания асосчиси Павел Дуровнинг ёзишича, маҳсулотлар сотув бошлангач атиги уч дақиқа ичида харид қилинган.

Энг кўп талабга эга бўлган икки маҳсулот — Durov’s Sunglasses ва Resistance Dog сотувга чиққанидан 15 сония ўтмай сотилиб кетди. Улар фақат Premium обуначилар учун мўлжалланган бўлиб, чекланган миқдорда ишлаб чиқарилган.

Durov’s Sunglasses — 30 минг Старс (7 миллион сўмдан ортиқ) нархда 5 минг дона ишлаб чиқарилган ва энг қиммат совға бўлди. 

Resistance Dog эса 5 минг Stars (таҳминан 1,1 млн сўм)  нархда сотувга қўйилиб, 20 минг дона чиқарув билан чекланган. Иккала NFT маҳсулоти ҳам сотувга қўйилгач сониялар ичида тугаган.

Telegram жами олтита турдаги совғани уч дақиқа ичида сотиш орқали $11 миллиондан ортиқ даромад олди.

Коллекциядаги бошқа совғалар орасида қумли қалъа, сёрфинг тахтаси ва пушти фламинго каби виртуал буюмлар ҳам бор эди. Уларнинг барчаси сотувга чиқарилганидан сўнг жуда қисқа вақт ичида харид қилинди.


Аввалроқ Pinkod Snoop Dogg ва Телеграм ҳамкорлигидаги NFT коллекцияси ярим соат ичида сотилиб кетгани ҳақида ёзган эди

Павел Дуровга кўра, платформа NFT сотувидан $12 млн даромад олган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+