11 985.100 so‘m

increase

12.750

13 923.090 so‘m

increase

71.080

148.860 so‘m

increase

1.340

11 985.100 so‘m

increase

12.750

4 кун аввал
Банк
110

TBC Bank’нинг 9 ойлик соф фойдаси 89 фоизга камайди

Жорий йилнинг 9 ойида банк соф фойдаси 30,3 млрд сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 244 млрд сўмга ёки 88,9%га кам. 

TBC Bank’нинг 9 ойлик соф фойдаси 89 фоизга камайди
Фото: AI / Pinkod.uz

TBC Bank 2025 йилнинг январь–сентябрь ойларидаги молиявий натижаларини эълон қилди. Ҳисоботга кўра, банкнинг соф фойдаси кескин камайган.

Мазкур даврда банкнинг соф фойдаси 30,3 млрд сўмни ташкил этди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 244 млрд сўмга ёки 88,9%га кам. Таққослаш учун, 2024 йилнинг 9 ойида TBC Bank 274,4 млрд сўм соф фойда қайд этган эди.

Шунга қарамай, банкнинг фоизли даромадлари сезиларли ўсишни кўрсатди. 2025 йилнинг 9 ойида TBC Bank 3,2 трлн сўм фоизли даромад олган, бу ўтган йилга нисбатан 92,6% кўп. Фоизсиз даромадлар эса 700 млрд сўмни ташкил этди.

Операцион харажатларгача бўлган соф даромад 684 млрд сўмни ташкил этди. Бироқ операцион харажатлар кескин ошгани туфайли якуний фойда камайди. Ҳисоботга кўра, банк бу йил операцион харажатларга 607,8 млрд сўм, яъни ўтган йилга нисбатан икки баравар кўпроқ маблағ сарфлаган.

Ходимлар билан боғлиқ харажатлар ҳам камайган. Корпоратив маълумотга кўра, ходимлар ойлиги ва бошқа харажатлар учун 31,8 млрд сўм сарфланган бўлиб, бу ўтган йилга нисбатан 382,7 фоизга камроқ.

Барча харажатлар чегирилгандан сўнг TBC Bank’нинг соф фойдаси 30,3 млрд сўм бўлган. Давр давомида банк томонидан тўланган солиқлар миқдори 45,9 млрд сўмга етди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+