Талабалар учун имтиёзли таълим кредити: шартлар, муддат ва банклар рўйхати
Pinkod контракт асосида ўқиётган талабалар учун имтиёзли таълим кредити шартлари ва уни ажратаётган банклар рўйхатини жамлади.

Ўзбекистонда олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовлари натижалари эълон қилинди.
Контракт асосида ўқишга кирган айрим абитуриентлар эса ҳозирда тўлов масаласида иккиланмоқда.
Шу каби ноаниқликларни олдини олиш мақсадида Pinkod айни пайтда имтиёзли таълим кредити ажратаётган банклар рўйхатини жамлади.
Таълим кредити шартлари
Имтиёзли таълим кредити Ўзбекистон ҳудудидаги барча давлат ва нодавлат олий таълим муассасалари учун бир хил тартибда берилади. Бироқ, 2024/25 ўқув йилидан бошлаб мазкур кредит фақат кундузги шаклда таҳсил олаётган талабаларга тақдим этилади.
Кредитнинг йиллик фоиз ставкаси Марказий банкнинг асосий ставкаси даражасида (ҳозирда 14%) белгиланади. Агар Марказий банк ставкаси пасайса, кредит ставкаси ҳам шу даражада камаяди; аммо агар ставка ошса, кредит ставкаси ўзгармасдан қолади.
Сиртқи, кечки ёки масофавий таълим шаклида ўқиётганлар имтиёзли кредитдан фойдалана олмайди. Улар банклардан бозор шароитида кредит олишлари мумкин.
Хотин-қизларга ажратиладиган таълим кредити фоизлари Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси ҳисобидан тўлиқ қопланади.
Шунингдек, “суперконтракт” асосида ўқишга қабул қилинган талабаларга ҳам имтиёзли таълим кредити ажратилмайди.
Иккинчи курс ва ундан юқори босқичда ўқиётган талабалар баҳолари ўртача “3”дан паст бўлса, уларга таълим кредити максимал контракт суммасининг 80 фоизи миқдорида ажратилади.
Кредит олиш тартиби
- Аввало, университет билан ўқиш учун шартнома тузилади.
- Сўнгра talim-krediti.mf.uz сайти ёки my.gov.uz портали орқали кредит учун ариза юборилади.
- Кредит олувчининг даромадга эга оила аъзолари биргаликда қарз олувчи сифатида шартнома имзолаши мумкин.
- Агар талаба ижтимоий ҳимоя ягона реестрида рўйхатда бўлган оила фарзанди бўлса, кафил талаб қилинмайди, фақат биргаликда қарз олувчи ёки талабанинг расмий даромади етарли бўлиши керак.
Таълим кредити олиш учун талаб қилинадиган ҳужжатлар:
— Ариза
— Шахсини тасдиқловчи ҳужжат
— Кредитни қайтариш кафолати (гаров, кафил ёки суғурта)
— Университет билан тузилган шартнома
Қуйидаги банклар айни пайтда имтиёзли таълим кредити ажратмоқда: