12 073.290 so‘m

increase

21.580

14 158.350 so‘m

increase

149.440

155.160 so‘m

increase

0.470

12 073.290 so‘m

increase

21.580

Якин 7 дақиқа ичида
Технология
21

Сунъий интеллект орқали шахсий маълумотларга ноқонуний ишлов бериш учун жавобгарлик белгиланди

Эндликда сунъий интеллектдан фойдаланиб шахсга доир маълумотларга ноқонуний ишлов бериш маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади. Бундай ҳолатлар учун 41,2 миллион сўмгача жарима белгиланган ҳамда ҳуқуқбузарликда фойдаланилган техник воситалар мусодара қилинади.

Сунъий интеллект орқали шахсий маълумотларга ноқонуний ишлов бериш учун жавобгарлик белгиланди
Фото: AI/Pinkod.uz

Сунъий интеллект ёрдамида шахсга доир маълумотларга ноқонуний ишлов берганлик учун жавобгарлик белгиланди

Қонун билан “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги қонунга бир қатор қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. Хусусан, сунъий интеллект технологияларидан фойдаланишнинг умумий асослари белгиланди ҳамда ушбу соҳада ваколатли давлат органининг ваколатлари аниқ кўрсатиб берилди.

Қонунга мувофиқ, сунъий интеллект — инсоннинг билим ва кўникмаларига тақлид қилиш, мустақил ўрганиш, ечимларни излаш ҳамда аниқ вазифаларни бажаришда инсон ақлий фаолияти натижаларига яқин ёки улар билан таққосланадиган натижаларни таъминловчи технологик ечимлар мажмуи ҳисобланади.

Шунингдек, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларига тааллуқли, юридик аҳамиятга эга қарорларни қабул қилишда фақат сунъий интеллект асосида ишлайдиган ахборот тизимлари хулосаларига таянишга йўл қўйилмайди.

Сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда шахсга доир маълумотларга қонунга хилоф тарзда ишлов бериш ёки уларни оммавий ахборот воситалари, телекоммуникация тармоқлари ёхуд интернет орқали тарқатиш маъмурий жавобгарликка сабаб бўлади.

Бунда ҳуқуқбузарлик содир этишда фойдаланилган воситалар мусодара қилинади ҳамда айбдорларга БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача, яъни 41,2 миллион сўмгача жарима солинади.

Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.


Аввалроқ Pinkod Grok сунъий интеллекти томонидан Х ижтимоий тармоғида болалар ва аёллар тасвирлари уларнинг розилигисиз номақбул тарзда ўзгартирилгани жамоатчиликда жиддий муҳокамаларга сабаб бўлаётгани ҳақида хабар берган эди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+