11 899.090 so‘m

increase

1.190

13 298.420 so‘m

decrease

-37.940

141.530 so‘m

increase

1.350

11 899.090 so‘m

increase

1.190

24 дақиқа аввал
Банк
33

SQB’нинг учинчи чоракдаги соф фойдаси 82,3 фоизга камайди

Ўзсаноатқурилишбанк 2026 йилнинг июль–сентябрь ойларида 101,9 млрд сўм соф фойда олди. Бу ўтган йилнинг шу давридаги кўрсаткичдан қарийб 475,5 млрд сўмга кам.

SQB’нинг учинчи чоракдаги соф фойдаси 82,3 фоизга камайди

Ўзсаноатқурилишбанкнинг учинчи чоракдаги соф фойдаси сезиларли даражада пасайди. Бу ҳақда компания очиқлаган молиявий ҳисоботдан маълум бўлди.

Ҳисоботга кўра, январь–сентябрь ойларидаги соф фойда 1,2 трлн сўмни ташкил этди. Биринчи ярим йилликда банк 1,1 трлн сўм фойда олганини ҳисобга олсак, учинчи чоракка 101,9 млрд сўм соф фойда тўғри келади.

Таққослаш учун, 2025 йилнинг дастлабки олти ойида SQB’нинг соф фойдаси 808,6 млрд сўм, тўққиз ойида эса 1,39 трлн сўм бўлган. Шу тариқа, банкнинг июль–сентябрдаги фойдаси бир йил ичида қарийб 475,5 млрд сўмга ёки 82,3 фоизга қисқарган. Январь–сентябрь натижаси бўйича пасайиш эса 12,9 фоизни ташкил этди.

Тўққиз ой давомида банкнинг фоизли даромадлари 8,09 трлн сўмни ташкил этиб, ўтган йилга нисбатан 1,2 фоизга ошган. Фоизли харажатлар эса тезроқ — 7,5 фоизга кўпайиб, 5,83 трлн сўмга етган.

Шу даврда SQB ходимларнинг иш ҳақи ва улар билан боғлиқ бошқа харажатларга 855,8 млрд сўм сарфлаган. Банкнинг жами операцион харажатлари 1,64 трлн сўмни, фойда солиғи эса 168,6 млрд сўмни ташкил қилган.

Сентябрь охирида банкнинг жами активлари 104,3 трлн сўмга етиб, бир йил ичида 9,5 фоизга ошган. Банкнинг ўз капитали эса 13,1 трлн сўмни ташкил этган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+