12 002.930 so‘m

decrease

-1.550

13 156.410 so‘m

increase

0.700

146.740 so‘m

increase

0.180

12 002.930 so‘m

decrease

-1.550

Якин 3 соат ичида
Банк
47

Сўмдаги омонатлар бўйича ўртача фоиз ставкаси 17,1%гача тушди — қарийб 5 йиллик минимум

Октябрь ойида сўмдаги муддатли депозитлар бўйича ўртача фоиз ставкаси 17,1%гача пасайди. Кўрсаткич бир ойда 0,1 фоиз пунктга, бир йил давомида эса 1,9 фоиз пунктга тушди. Бу 2022 йил январидан бери қайд этилган энг паст даража бўлиб, жорий йилнинг май ойида ҳам кузатилган эди.

Сўмдаги омонатлар бўйича ўртача фоиз ставкаси 17,1%гача тушди — қарийб 5 йиллик минимум

Октябрь ойида банклар томонидан миллий валютада жалб қилинган депозитлар бўйича ўртача тортилган номинал фоиз ставкаси 17,1 фоизгача пасайди.

Кўрсаткич бир ойда 0,1 фоиз пунктга, бир йил ичида эса 1,9 фоиз пунктга камайган. Мазкур ставка жисмоний ва юридик шахслардан жалб қилинган жами муддатли депозитларни ўз ичига олади.

Бундан паст кўрсаткич охирги марта 2022 йил январида қайд этилган бўлиб, ўшанда ўртача ставка 17 фоизни ташкил этган эди.

Таққослаш учун, 2023 йил августида сўмдаги муддатли депозитлар бўйича ўртача фоиз ставкаси 20 фоизгача етган. Жорий йилнинг февралида эса мазкур кўрсаткич 19 фоизни ташкил этган эди.

Аҳоли омонатларининг реал даромадлилиги пасайди

Октябрь ойида жисмоний шахсларнинг сўмдаги муддатли омонатлари бўйича реал фоиз ставкаси сентябрдаги 8,9 фоиздан 8,5 фоизга тушган.

Pinkod аввалроқ хабар берганидек, сентябрь ойида аҳолининг омонатлари бўйича реал даромадлилик сўнгги 13 ойдаги энг юқори даражага етган эди. Шунга қарамай, октябрдаги кўрсаткич бир йил аввалги 8,2 фоизлик даражадан юқорилигича қолмоқда.

Юридик шахсларнинг депозитларида эса тескари тенденция кузатилган. Уларнинг сўмдаги муддатли депозитлари бўйича реал фоиз ставкаси бир ойда 1,3 фоиз пунктга ошиб, 6,6 фоизга етган. Бу камида сўнгги 14 ойдаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.

Натижада аҳоли ва бизнес депозитларининг реал даромадлилиги ўртасидаги тафовут бир ой ичида 3,6 фоиз пунктдан 1,9 фоиз пунктгача қисқарган.

Хорижий валютадаги депозитлар бўйича ставкалар ошди

Сўмдаги депозитлардан фарқли равишда, хорижий валютада жалб қилинган муддатли депозитлар бўйича ўртача номинал фоиз ставкаси октябрь ойида 4,4 фоиздан 4,9 фоизга кўтарилган.

Бироқ ушбу кўрсаткич 2025 йил октябридаги 5,1 фоизлик даражадан 0,2 фоиз пунктга пастлигича қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг август ойида аҳолининг сўмдаги муддатли омонатлари бўйича ўртача номинал фоиз ставкаси 18,4 фоизгача пасайиб, 5,5 йиллик минимумни янгилаган эди. Сентябрь ва октябрь ойларида ҳам ушбу кўрсаткич ўзгаришсиз қолган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+