11 934.610 so‘m

decrease

-17.490

13 788.050 so‘m

increase

8.470

144.640 so‘m

decrease

-0.570

11 934.610 so‘m

decrease

-17.490

Якин 1 соат ичида
Солиқ
34

Солиқ қўмитаси харид чекларининг соддалаштирилган шаклини жорий этди

Янги шаклда фақат харид қилинган маҳсулот ёки хизмат номи, унинг нархи ва чекнинг якуний суммаси кўрсатилади. Фойдаланувчилар электрон чекни тўлиқ шаклда ҳам кўриши мумкин.

Солиқ қўмитаси харид чекларининг соддалаштирилган шаклини жорий этди

Солиқ қўмитаси электрон фискал чекларни тўлиқ ёки соддалаштирилган шаклда кўриш имкониятини жорий этди. Янги форматда фақат харид қилинган маҳсулот ёки хизмат номи, унинг нархи ҳамда чекнинг умумий суммаси кўрсатилади.

Аввал электрон чекларда МХИК коди, ўлчов бирлиги, ҚҚС суммаси, чегирмалар, солиқ ставкалари ва бошқа реквизитлар биргаликда акс эттириларди. Бу маълумотлар солиқ назорати учун зарур бўлса-да, харидорнинг чекдаги асосий ҳисоб-китобни тезда тушунишини қийинлаштириши мумкин эди.

Энди фойдаланувчи чекни очганда унинг тўлиқ ёки соддалаштирилган кўринишини мустақил танлай олади. Форматлар ўртасида исталган вақтда алмашиш мумкин.

Бунда тўлиқ чекдаги маълумотлар ўчириб ташланмайди. МХИК кодлари, ҚҚС, чегирмалар ва бошқа фискал реквизитлар сақланиб қолади ҳамда тўлиқ кўринишда мавжуд бўлади.

Шунингдек, электрон чек нусхасини қурилмага сақлаш ва бошқа фойдаланувчиларга юбориш имконияти ҳам мавжуд.

Электрон фискал чекни смартфон камераси орқали ундаги ҚР-кодни сканерлаш ёки “Солиқ” мобил иловасидан фойдаланиш орқали текшириш мумкин.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+