12 998.910 so‘m

increase

13.900

13 439.570 so‘m

increase

154.610

131.290 so‘m

increase

1.450

12 998.910 so‘m

increase

13.900

16 октябрь, 2024
Солиқ

Солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга қанча пул берилгани маълум қилинди

Жорий йил бошидан солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида 72 мингдан ортиқ мурожаат йўлланган. 

Солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга қанча пул берилгани маълум қилинди

Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекциясининг хабар беришича, 2024 йил январь-сентябрь ойларида “Солиқ” мобил иловасининг “Солиқ ҳамкор” тизими орқали солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида 72 517 та мурожаат келиб тушган.

Фото: Йирик солиқ тўловчилар бўйича ҳудудлараро солиқ инспекция

Шундан:

  • 66 минг 016 таси харид чеки бермаслик;

  • 3 минг 352 таси тўловни пластик карта орқали қабул қилмаслик;

  • 156 таси пластик карта учун харид суммасини ошириш;

  • 2 минг 993 таси бошқа турдаги ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича.

Мурожаатларнинг 39 минг 757 таси такрорий бўлганлиги ёки шикоят келиб тушган тадбиркорлик субъектида текширув давом этаётганлиги сабабли кўриб чиқилмаган.

Мурожаатлар асосида 26 минг 400 та сайёр солиқ текшируви ўтказилиб, 99,1 фоиз ҳолатда ҳуқуқбузарлик тасдиқланган.

Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича хабар берган фуқароларга 25 минг 870 та ҳолат бўйича (ундирилган жарима суммасидан 20 фоиз) 17,2 миллиард сўм мукофот тўланган.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+