12 275.580 so‘m

decrease

-11.730

14 591.980 so‘m

decrease

-52.040

159.090 so‘m

increase

0.260

12 275.580 so‘m

decrease

-11.730

17 дақиқа аввал
Банк
29

Шавкат Мирзиёев автокредитлар бўйича фоиз ставкаларини туширишни топширди

Президент Шавкат Мирзиёев маҳаллий автомобилларга бўлган талабни рағбатлантириш мақсадида автокредит ставкаларини пасайтириш ва кредит ҳажмини кенгайтириш бўйича топшириқ берди. Шу билан бирга, автомобиль саноатида ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш ва кооперацияни чуқурлаштириш вазифалари белгиланди.

Шавкат Мирзиёев автокредитлар бўйича фоиз ставкаларини туширишни топширди
Фото: AI/Pinkod.uz

Ўзбекистонда автокредит ставкаларини пасайтириш ва кредит ҳажмини кенгайтириш бўйича чоралар кўрилади. Бу орқали аҳолининг маҳаллий автомобилларга бўлган талабини рағбатлантириш кўзда тутилмоқда.

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев 13 февраль куни тармоқ ва ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш суръатларини таъминлаш масалаларига бағишланган йиғилишда топшириқ берди.

Йиғилишда қайд этилишича, бугунги кунда мамлакатда йилига 650 минг дона автомобиль ишлаб чиқариш қувватига эга тўртта йирик корхона фаолият юритмоқда. 2026 йилда 300 дан ортиқ маҳаллий корхона билан кооперация асосида яна 763 турдаги эҳтиёт қисм ва деталь ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш муҳимлиги таъкидланди. Шунингдек, ишлаб чиқариладиган автомобиллар сонини 510 минг донага етказиш вазифаси белгиланди.

Шу билан бирга, деҳқон ва фермерлар орасида боғдорчилик тракторлари, кўчат экиш, ҳосил йиғиш ҳамда картошка кавлашга мўлжалланган агротехникаларга талаб ортиб бораётгани маълум қилинди. 

Агар Чирчиқдаги кластер тўлиқ қувватда ишласа, техникалар арзон нархларда ишлаб чиқарилиб, лизинг компаниялари орқали қулай молиявий инструментлар таклиф этилса, фермерлар йилига камида 15 минг дона техника харид қилишга тайёр экани билдирилди.

Давлат раҳбари умуман олганда, автомобиль саноати мутасаддиларига барча мавжуд имкониятларни чуқур таҳлил қилган ҳолда, жорий йилги ишлаб чиқариш дастурини қайта кўриб чиқиш ва 10,5 фоизлик ўсиш суръатини таъминлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқишни топширди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+