12 265.770 so‘m

increase

7.390

14 492.010 so‘m

increase

36.930

159.070 so‘m

decrease

-0.420

12 265.770 so‘m

increase

7.390

4 соат аввал
Банк
39

Сенаторлар Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий этишга қаратилган қонунни маъқуллади

Ҳужжат билан исломий банк лицензияси жорий қилиниб, банкларга анъанавий ва исломий хизматларни бир вақтда кўрсатиш ҳуқуқи берилади.

Шунингдек, исломий молия кенгашлари ташкил этилиб, солиқ қоидаларига тегишли ўзгартиришлар киритилмоқда.

Сенаторлар Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий этишга қаратилган қонунни маъқуллади
Фото: AI/Pinkod.uz

Сенаторлар “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистонда исломий банк фаолиятини жорий этишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонунни маъқуллади. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенатининг матбуот хизмати хабар берди.

Қонун билан икки кодекс ва етти қонунга исломий банк фаолиятини амалга оширишнинг ҳуқуқий асосларини белгилайдиган янги нормалар киритилмоқда.

Хусусан, исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи алоҳида лицензия тури жорий этилиб, унга қўйиладиган талаблар белгиланмоқда. Мазкур лицензия банкларга тўлиқ исломий банк фаолиятини олиб бориш ёки бир вақтнинг ўзида ҳам анъанавий, ҳам исломий банк хизматларини кўрсатиш имконини беради.

Шунингдек, исломий молия фаолияти билан боғлиқ масалаларни мувофиқлаштириш мақсадида Марказий банк ҳамда исломий банк фаолиятини амалга оширувчи банкларда исломий молия кенгашларини ташкил этиш назарда тутилмоқда. Ушбу кенгашлар фаолиятига оид аниқ талаблар ҳам белгиланмоқда.

Бундан ташқари, Солиқ кодексига исломий молия операцияларини солиққа тортиш тартибини белгилайдиган алоҳида боб киритилмоқда. Унга мувофиқ, исломий молия фаолиятидан олинадиган даромадлар солиқ солиш мақсадида фоизли даромадларга тенглаштирилади. Шу билан бирга, банклар ва микромолия ташкилотлари томонидан мижозларга реализация қилинадиган товарларга қўйиладиган устамалар қўшилган қиймат солиғидан (ҚҚС) озод этилади.

Сенаторлар фикрича, мазкур қонун банк-молия соҳасига янги стратегик инвесторларни жалб этиш, шунингдек, молиявий хизматлар бозорини диверсификация қилишга хизмат қилади.


Аввалроқ Pinkod Ўзбекистонда 2030 йилгача камида 3 та банкда исломий молия хизматлари жорий этилиши кутилаётгани ҳақида хабар берган эди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+