12 998.910 so‘m

increase

13.900

13 439.570 so‘m

increase

154.610

131.290 so‘m

increase

1.450

12 998.910 so‘m

increase

13.900

06 январь, 17:47
Технология

Samsung smart телевизорлар учун янги Vision AI функцияларини тақдим этди

Samsung smart телевизорлари сунъий интеллектга асосланган Live Translate, Circle to Search, Generative Wallpaper ва бошқа функциялар билан жиҳозланади. Ушбу янги AI имкониятларини Samsung’нинг Smart TV’лари, жумладан, OLED, QLED, Neo QLED ва The Frame моделлари қўллаб қувватлайди.

Samsung smart телевизорлар учун янги Vision AI функцияларини тақдим этди
Фото: Samsung

Samsung Electronics CES 2025 кўргазмасида ўзининг премиум телевизорлар туркуми учун Vision AI номи остида янги такомиллаштиришлар тўпламини тақдим этиб, компаниянинг сунъий интеллект йўналишидаги фаолиятини янада кенгайтирмоқда.

Ушбу функция фойдаланувчиларга Samsung смарт телевизорларида кўпроқ қулайликлар ва сунъий интеллект ёрдамида қўшимча имкониятлар беради. Vision AI ичига қуйидагилар киради: Live Translate, Circle to Search, Generative Wallpaper, Home Insights, ва Pet and Family Care.

Live Translate – тезкор таржима қилиш технологияси

Samsung телевизорларидаги сунъий интеллект асосидаги Live Translate функцияси видео ёки субтитрлардаги матнни реал вақт режимида таржима қилади.

Circle to Search – экрандаги маълумотни тез топиш

Circle to Search функцияси эса экрандаги ҳар қандай нарсага оид маълумотни топиш имконини беради. Масалан, фильм ёки шоу томоша қилаётганда бирор актёрнинг исмини билиш истаги пайдо бўлса, ушбу воситадан фойдаланиб тезда маълумот олиш мумкин.

Generative Wallpaper – қўлбола созланадиган фонлар

Generative Wallpaper ёрдамида фойдаланувчилар АI технологиясидан фойдаланган ҳолда ўзларининг Samsung телевизорлари учун махсус фон суратларини яратишлари мумкин.

Home Insights ва Pet and Family Care

Ушбу функция телевизорни уй мониторинги марказига айлантиради. У орқали хавфсизлик огоҳлантиришларини қабул қилиш, уй ёритгичларини бошқариш, уй ҳайвонларни кузатиш каби имкониятларга эга бўлиш мумкин.

“Samsung телевизорларни бир томонлама пассив томоша қилиш воситалари эмас, балки сизнинг эҳтиёжларингизга мослашадиган интерактив, ақлли ҳамкорлар сифатида кўради”, - деди компаниянинг визуал дисплей бизнес бўлими раҳбари С.У. Йонг ўз баёнотида.

Қарийб йигирма йил давомида дунёдаги энг йирик телевизор сотувчиси бўлиб келаётган Жанубий Корея компанияси, шунингдек, ўзининг VisionAI тўпламини ҳамкорларнинг қўшимча имкониятлари билан кенгайтириш мақсадида Microsoft ва Google компаниялари билан ҳамкорлик қилишини маълум қилди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+