12 447.350 so‘m

increase

86.490

14 545.970 so‘m

increase

66.460

146.080 so‘m

increase

0.420

12 447.350 so‘m

increase

86.490

2 кун аввал
Иқтисодиёт

Саккиз ойда Ўзбекистонга автомобиль импорти қарийб 30 фоизга камайди

Январ–август ойларида Ўзбекистонга автомобил импорти сон жиҳатдан 12 фоизга, қиймат бўйича эса қарийб 30 фоизга камайди.

Энг катта пасайиш бензинли ва гибрид автомобиллар сегментида қайд этилди.

Аксинча, электромобиллар импорти бу даврда икки баравар ошиб, бозорнинг асосий ўсиш йўналишига айланди.

Саккиз ойда Ўзбекистонга автомобиль импорти қарийб 30 фоизга камайди
Фото: AI / Pinkod.uz

2025 йилнинг январь–август ойларида Ўзбекистонга 42,2 минг дона енгил автомобиль импорт қилинди. Уларнинг умумий қиймати эса 640,7 миллион долларни ташкил этди. Бу ҳақда Pinkod ўрганган Божхона қўмитаси маълумотларидан маълум бўлди.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан анча паст бўлиб, автомобиллар сони 12 фоизга, умумий қиймат эса қарийб 30 фоизга камайди. Таққослаш учун, 2024 йилнинг шу даврида 47,9 минг дона автомобиль 911,5 миллион долларлик ҳажмда олиб кирилганди.

Бензинли ва гибрид автомобиллар импорти кескин қисқарган. Ҳисобот даврида 11,2 минг дона бензинли машина 233,6 миллион долларлик қийматда импорт қилинган. Бир йил аввал бу кўрсаткич 25 минг дона ва 541,1 миллион долларни ташкил этганди. Йиллик пасайиш 55,3 фоизни ташкил қилмоқда.

Гибрид машиналар импорти ҳам камайиб, 2025 йилда атиги 2 минг дона (46,1 млн доллар)ни ташкил этди. 2024 йилда эса 10 минг дона гибрид автомобиль 192,8 миллион долларлик қийматда олиб кирилганди. Гибрид автомобилллар импорти бир йил олдингига нисбатан 79,8 фоизга камайган.

Шу билан бирга, энг катта ўсиш электромобиллар сегментида кузатилди. Жорий йилнинг саккиз ойида мамлакатга 28,9 минг дона электромобиль импорт қилинди. Бу ўтган йил мос давридаги 12,9 минг доналик кўрсаткичга нисбатан икки баравар кўпроқдир. Уларнинг умумий қиймати ҳам сезиларли даражада кўпайиб, 166,7 миллион доллардан 358,9 миллион долларга етди.

Дизель двигателли машиналар улуши кичик бўлса-да, сезиларли ўсиш қайд этилди. Агар 2024 йилда атиги 9 дона автомобиль олиб кирилган бўлса, 2025 йилда уларнинг сони 91 донага етди. Умумий қиймати эса 2,1 миллион долларни ташкил этди.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2025 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+