11 797.920 so‘m

decrease

-15.290

13 739.860 so‘m

increase

20.000

138.000 so‘m

increase

1.290

11 797.920 so‘m

decrease

-15.290

Якин 1 соат ичида
Иқтисодиёт
51

Саида Мирзиёевага янги вазифа юклатилди

Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ўриндошлик асосида Тошкент халқаро молия маркази бошқарувчиси лавозимига тайинланди. У Администрация раҳбари сифатидаги фаолиятини давом эттирган ҳолда, янги молия марказини ишга тушириш билан боғлиқ жараёнларни ҳам мувофиқлаштиради.

Саида Мирзиёевага янги вазифа юклатилди

Президент фармони билан Саида Мирзиёева Тошкент халқаро молия маркази бошқарувчиси этиб тайинланди.

У марказ фаолиятини йўлга қўйиш, биринчи навбатдаги ҳужжатларни тайёрлаш ҳамда давлат органлари ва марказ тузилмалари ўртасидаги ҳамкорликни мувофиқлаштиради.

Тошкент халқаро молия марказини ташкил этиш бўйича президент фармони 2026 йил март ойида қабул қилинган. Июлда эса марказ фаолиятини тартибга солувчи Конституциявий қонун қабул қилинди.

Марказ ҳудудида махсус ҳуқуқий режим амал қилади. Жумладан, қонунга зид бўлмаган доирада Англия ва Уэльс ҳуқуқи принциплари ва суд прецедентларидан фойдаланилади. Шунингдек, алоҳида Тошкент халқаро тижорат суди ва мустақил молиявий регулятор фаолият юритиши кўзда тутилган.

Марказ молиявий ва банк хизматлари, капитал бозори, суғурта, исломий ва “яшил” молия, финтех ҳамда рақамли активлар каби йўналишларни қамраб олади.

Ҳисоб-китобларга кўра, 2030 йилгача Тошкент халқаро молия маркази орқали иқтисодиётга қўшимча 20–25 млрд доллар инвестиция жалб қилиш, 15 мингтагача юқори малакали иш ўрни яратиш ва 10 минг нафар мутахассис малакасини ошириш режалаштирилган.

Саида Мирзиёева Президент Администрацияси раҳбари лавозимидаги фаолиятини ҳам давом эттиради.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+