Расмий доллар курси 12 400 сўмдан пастга тушди
10 сентябр куни амалда бўладиган доллар курси 84 сўмдан кўпроққа арзонлаб, 12 355,14 сўмни ташкил этди.

Ўзбекистонда АҚШ доллари курси кетма-кет иккинчи савдо сессиясида пасаймоқда.
Марказий банк маълумотига кўра, 10 сентябр куни амалда бўладиган доллар курси 84,27 сўмга арзонлаб, 12 355,14 сўмни ташкил этди.
Шу тариқа, сўнгги икки кунда миллий валюта долларга нисбатан 160 сўмдан ортиқ мустаҳкамланди.
Бошқа хорижий валюталарнинг расмий курслари ҳам эълон қилинди:

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил август ойида ўзбек сўми АҚШ долларига нисбатан мустаҳкамланишда давом этди. Миллий валюта бир ой ичида 109,32 сўмга (0,87%) қимматлашиб, 12 482,38 сўмни ташкил этди.
Ойнинг биринчи ярмида курс 12 720–12 500 сўм оралиғида шаклланган бўлса, иккинчи ярмида сўм кескин мустаҳкамланиб, 276 сўмдан кўпроқ ошди ва 2023 йил 7 декабрдан буён энг юқори даражага чиқди. Бироқ охирги кунларда курс яна 176,58 сўмга кўтарилиб, аввалги пасайишни қисман қоплади.
Август ҳолатига кўра, жорий йилнинг дастлабки саккиз ойида миллий валюта долларга нисбатан 438 сўмга ёки 3,39 фоизга мустаҳкамланди.