11 969.660 so‘m

decrease

-32.050

13 927.900 so‘m

decrease

-56.490

152.560 so‘m

decrease

-0.310

11 969.660 so‘m

decrease

-32.050

21 ноябрь, 2025
Иқтисодиёт
194

Рақобат қўмитаси умумий овқатланиш корхоналарини огоҳлантирди

Рақобат қўмитаси айрим ресторан ва кафелардаги 10–20 фоизлик қўшимча хизмат ҳақлари ва мажбурий депозит талаблари бўйича кўплаб мурожаатлар келганини маълум қилди. Қўмита умумий овқатланиш корхоналарини мажбурий хизматларни жорий этмасликка чақириб, мижозларга барча нархлар ва шартлар олдиндан аниқ кўрсатилиши шартлигини эслатди.

Рақобат қўмитаси умумий овқатланиш корхоналарини огоҳлантирди
Фото: AI/Pinkod.uz

Рақобат қўмитаси мамлакатдаги барча турдаги умумий овқатланиш корхоналарини мажбурий қўшимча хизматлар масаласида огоҳлантирди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.

Қўмита номига айрим ресторан ва кафеларда таом нархидан ташқари 10–15 дан 20 фоиз миқдорида хизмат ҳақи олинаётгани, шунингдек, мижозлардан олдиндан мажбурий депозит талаб қилинаётгани бўйича мурожаатлар келиб тушмоқда.

Вазирлар маҳкамасининг 75-сон қарорига мувофиқ, умумий овқатланиш корхоналари қуйидаги турларга бўлинади: ресторан, вагон-ресторан, бар, кафе, мавсумий кафе, кафетерий, ошхона, чойхона, буфет ва кичик ошхона.

“Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонунга асосан, истеъмолчи товар ва хизматлар, шунингдек уларни кўрсатувчи шахс ҳақида тўлиқ ва ишончли маълумот олиш, уларни эркин танлаш ва сифатли бўлишини талаб қилиш ҳуқуқига эга.

Ижрочи ишларни белгиланган муддатда, ҳажмда ва сифатда бажариши шарт. Сотувчи ёки хизмат кўрсатувчи шахс истеъмолчини ҳақ эвазига қўшимча товар ёки хизматлардан фойдаланишга мажбурлашга, шунингдек, кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ ундиришга ҳақли эмас.

Шу муносабат билан Рақобат қўмитаси умумий овқатланиш корхоналарини мажбурий қўшимча хизматларни жорий этмасликка чақиради.

Корхоналар таом нархлари, хизмат кўрсатиш тартиби ва барча шартлар, жумладан официант хизматлари учун олинадиган ҳақ миқдори ҳақида мижозларга олдиндан аниқ ва тўлиқ маълумот бериши лозим. Шунингдек, ўз-ўзига хизмат кўрсатиш имкониятларини яратиш тавсия этилади.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+