11 846.570 so‘m

increase

37.380

13 240.910 so‘m

increase

34.690

138.950 so‘m

increase

0.800

11 846.570 so‘m

increase

37.380

3 соат аввал
Банк
41

Рақобат қўмитаси кредит бўйича ортиқча тўловларни ҳисоблаш тартибини ўзгартиришни таклиф қилди

Рақобат қўмитаси кредит учун белгиланган ойлик суммадан ортиқча тўланган маблағларни асосий қарзга автоматик йўналтириш механизмини қайта кўриб чиқишни таклиф этди. Қўмита айрим банкларда ортиқча маблағ транзит ҳисобварақларда қолиб кетаётгани, натижада асосий қарз камаймасдан унга фоиз ҳисобланиши давом этаётганини аниқлаган.

Рақобат қўмитаси кредит бўйича ортиқча тўловларни ҳисоблаш тартибини ўзгартиришни таклиф қилди

Рақобат қўмитаси банкларда кредит тўловларини ҳисоблаш механизмини истеъмолчилар манфаатидан келиб чиқиб қайта кўриб чиқиш юзасидан Марказий банкка таклифлар киритди. Бу ҳақда қўмита матбуот хизмати хабар берди.

Қўмитага келиб тушган мурожаатлар таҳлилида айрим банкларда мижоз кредит бўйича белгиланган ойлик тўловдан кўпроқ пул ўтказган тақдирда ҳам, ортиқча сумма асосий қарзни камайтиришга йўналтирилмаётгани аниқланган.

Бундай маблағлар транзит ҳисобварақларда сақланиб қолган. Натижада қарздорнинг асосий қарзи ўзгармаган ва унга фоиз ҳисоблаш давом этган.

Қўмита, хусусан, Ўзсаноатқурилишбанк ва Ҳамкорбанк кредит шартномаларини ўрганган. Уларда ортиқча тўловларни асосий қарзни сўндиришга йўналтириш мажбурияти назарда тутилган бўлса-да, амалда бу талаб бажарилмаган ҳолатлар аниқлангани маълум қилинди.

Бундан ташқари, айрим банкларнинг мобил иловаларида мижозга кредит тўловини қандай йўналтиришни бошқариш имконияти етарли эмаслиги қайд этилган. Яъни мижоз ортиқча тўловни айнан асосий қарзга йўналтириш ёки кредитни қисман муддатидан олдин сўндиришни илованинг ўзида танлай олмаслиги мумкин.

Қўмита бундай амалиётни истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қонунчилик талабларига зид деб баҳолаган.

Амалдаги тартиб нима дейди?

Марказий банкнинг банк хизматлари истеъмолчилари билан муносабатларга оид низомига кўра, кредит шартномасида бошқача тартиб белгиланмаган бўлса, навбатдаги тўлов учун зарур суммадан ортиқ тушган маблағ асосий қарзни сўндиришга йўналтирилиши керак.

Шундан кейин кредит бўйича ҳисоб-китоб ҳам қайта амалга оширилиши лозим.

Низомда банкнинг дастурий таъминотидаги носозликлар ёки техник камчиликлар сабаб истеъмолчининг кредит бўйича мажбуриятлари ошиб кетишига йўл қўйилмаслиги ҳам белгиланган.

Шунга қарамай, Рақобат қўмитаси амалиётда мавжуд механизм истеъмолчилар манфаатларини етарлича ҳимоя қилмаётганини қайд этмоқда.

Марказий банкка нима таклиф қилинди?

Қўмита Марказий банкка низомнинг ортиқча тўловларни асосий қарзга йўналтириш тартибини белгиловчи 37-бандини қайта кўриб чиқиш таклифини киритган.

Бундан ташқари, кредит бўйича ҳисоб-китоблар ва кредитни муддатидан олдин сўндириш шартларини идоравий низом даражасида эмас, бевосита “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги қонунда белгилаш таклиф қилинди.

Бу кредитни қисман ёки тўлиқ муддатидан олдин сўндириш, ортиқча тўловнинг қаерга йўналтирилиши ва ҳисоб-китобнинг қай тарзда янгиланиши бўйича асосий қоидаларни қонун даражасида мустаҳкамлашни англатади.

Хорижда қандай ишлайди?

Рақобат қўмитаси таклифини асослашда хорижий тажрибани ҳам келтирган.

АҚШнинг айрим банкларида мижоз мобил иловадаги Principal Only функцияси ёрдамида қўшимча тўловни келгуси ойлик тўлов сифатида эмас, бевосита кредитнинг асосий қарзини камайтиришга йўналтириши мумкин.

Россияда истеъмол кредитини муддатидан олдин сўндириш учун қўшимча ҳақ олинмайди.

Қозоғистонда ҳам қарздор кредитни жаримасиз муддатидан олдин сўндириши мумкин. Қисман муддатидан олдин тўлов амалга оширилганда эса банк билан келишилган ҳолда ойлик тўлов миқдорини камайтириш ёки кредит муддатини қисқартириш имконияти мавжуд.

Ҳозирча Рақобат қўмитасининг таклифлари Марказий банк томонидан қабул қилингани ёки амалдаги тартиб ўзгартирилгани ҳақида маълумот берилмаган. Шу сабабли гап ҳозирча таклиф этилаётган ўзгаришлар ҳақида кетмоқда.

Pinkod.uz сайтида эълон қилинган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан 15.10.2024 санасида №440126 сонли гувоҳнома билан ОАВ сифатида рўйхатга олинган.

© 2026 Pinkod.uz.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.

18+